14 июл 17:14
Янгиликлар
Дзюдо
Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатини медаллар шодаси билан бошлашди
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот ҳизматининг маълум қилишича, спортчиларимиз биринчи кунги мусобақаларда 3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритдилар.
Қуйидаги спортчиларимиз совриндорлар қаторидан ўрин олдилар:
-55кг: Хуршидбек Абдусаидов (олтин)
-60кг: Зафарбек Ўрмоналиев (бронза)
-40кг: Ҳалимажон Қурбонова (олтин)
-40кг: Юляна Максетбаева (кумуш)
-44кг: Шукуржон Аминова (бронза)
-48кг: Сита Қадамбоева (олтин)
-52кг: Нилуфар Ермагембетова (бронза)
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар