UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

28 янв 12:53
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз учун психологик тренинг ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Спортдаги ютуқ нафақат жисмоний тайёргарлик, балки кўп жиҳатдан спортчининг беллашув давомида ўз кучини қандай бошқаришига боғлиқ.

У ўзини қанчалик билади, қандай сокин ва хотиржам тутади, рақибини энг мақбул дақиқада мағлуб эта олиш қобилиятини аниқлашга қодирми?

Онг билан ишлашнинг кўплаб усуллари мавжуд, улар якунда ўзини тута олишга ёрдам беради. Унинг асосий мақсади онгни ўзидан ажратиш тушунчасини жорий этишдир. Яъни, спортчи жисмоний ҳолат билан бир қаторда унга ресурс сифатида муносабатда бўлган психологик ҳолатини ҳам тушуниши ва ҳис қилиши керак. 

Ўз кучини ва уни қандай бошқариш кераклигини билган ҳолда, киши энг самарали тактикаларни қўллаши, шунингдек, жанг ёки беллашувни олдиндан режалаштириши мумкин.

Япон амалиётида қўлланиладиган яна бир усул мавжуд. Бу ҳар бир инсон ташқи психология моҳиятига ўзгалар ёрдамисиз эришиши мумкин бўлган онг билан ишлаш, саволлар ва кичик вазифалар орқали ечим топишдан иборат.

Спортда психология муваффақиятнинг деярли ярми ҳисобланади. Спортчи баҳсга жисмонан тайёр бўлиши мумкинки, лекин руҳият билан муаммо юзага келса, натижа кутилган даражада бўлмайди. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси шу ҳолатларни инобатга олган ҳолда терма жамоа аъзолари учун психологик машғулотларни йўлга қўйди. 

Бир неча йилдан бери айнан спорт соҳасида фаолият юритиб келаётган тажрибали психолог Лола Агзамова дзюдо бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари билан бирга психологик машғулот ўтказди. Дзюдочиларимиз ушбу тренингда катта иштиёқ билан иштирок этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг