UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

10 ноя 14:02
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз VI Ислом бирдамлиги ўйинларида 10 та медаль қўлга киритишди + ФОТО

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлигида ўтаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинлари доирасидаги дзюдо мусобақасининг яккалик баҳслари якунига етди.

Ўзбекистон терма жамоаси муросасиз кечган икки кунлик беллашувлар якунида медаллар жамғариш бўйича 3 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медали билан 32 давлат орасида фахрли 2-ўринни банд этди.  

Эътиборлиси, Музаффарбек Тўрабоев Ислом Бирдамлиги ўйинларининг икки карра чемпионига айланди. У уч йил аввал Туркиянинг Конья шаҳрида ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида -100 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритганди. Коньяда Шаҳрам Аҳадов олтин, Алишер Юсупов кумуш медалга сазовор бўлганди. Ана шу уч дзюдочимиз ҳисобида энди Ислом бирдамлиги ўйинларининг иккитадан медали бор. 

Барча ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаллар

-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов 

-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов 

+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев


Кумуш медаллар

-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов 

+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева 


Бронза медаллар

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова

-57 кг: Шукуржон Аминова

-78 кг: Маржона Кўчимова 

+100 кг: Алишер Юсупов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг