UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

30 янв 10:01
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимизга Президент Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти етказилди

Теглар :  Дзюдо
2020 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари ҳамда халқимизга ўз Мурожаатномасини йўллаган эди.

Ушбу Мурожаатнома ўз ичига пандемик вазият сабаб мураккаб келган 2020 йил якунлари ҳамда 2021 йил режалари, барча соҳаларда амалга оширилиши керак бўлган устувор вазифаларни қамраб олганди.

Биз учун аҳамиятли бўлган жиҳати, Мурожаатномада жисмоний тарбия ва спорт, саломатлик мавзуларига ҳам кенг тўхталинган эди. Умуман, ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади. Шу сабабдан ҳам биз ислоҳотлар кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, азму шижоатли, ташаббускор ёшларга таянамиз.

Ўзбекистон дзюдо федерациясида ўтган йиғилишда айнан Президент Мурожаатномасида кўрсатиб берилган устувор вазифаларнинг аҳамияти ҳамда моҳияти ҳақида сўз борди. Унда терма жамоа аъзолари, мураббийлар иштирок этишди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раис ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов йиғилиш қатнашчиларига Мурожаатноманинг айнан спорт йўналишида белгилаб берилган вазифалари, илгари сурилган ташаббусларнинг аҳамияти, кўлами ҳамда ижро механизмига тўхталди.

«Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим. Ҳурматли Шавкат Миромонович ана шу муҳим йўналишларда бошланган ишларни давом эттириш, янги босқичга кўтариш мақсадида 2021 йилга мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном беришни таклиф қилгандилар. Шундан келиб чиқиб, жорий 2021 йилда 70 та жисмоний тарбия ва спорт муассасаси, 16 мингта боғча ҳамда мактаблар спорт жиҳозлари билан таъминланади ва бунинг учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади. Мурожаатномада айтилганидек, аҳолини оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш орқали 2021 йилда қамров ҳозирги 19 фоиздан 25 фоизга етказилади», – деди А.Камилов.

Мурожаатномада таъкидланганидек, жорий 2021 йилда юртимизда камида 20 та халқаро нуфузли мусобақа ўтказилиши лозим. Ана шу мусобақалардан дастлабкиси 5-7 март кунлари “Ҳумо Арена”да ўтказилувчи дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнир ҳисобланади. “Катта Дубулға” мусобақаси Тошкент шаҳрида илк маротаба ўтказилади. Шу кунгача қаторасига етти маротаба Гран-При турнирлари ташкил этилган эди. Келаси йили катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қиламиз. Бу мусобақалар бевосита юртимизда туризм ривожига ҳам хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг