UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

03 мар 11:59
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимизнинг Африка қитъасига йўл оладиган таркиби маълум

Теглар :  Дзюдо
6-8 март кунлари Марокашнинг Рабат шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади.

Rabat Grand Prix 2020 турнирида сайёрамизнинг 5 қитъаси 94 давлатидан жами 561 (337 эркак, 224 аёл) нафар дзюдочи иштирок этади. Рабат татамиларида юртимиз шарафини 13 нафар дзюдочимиз ҳимоя қилади. Мусобақа ғолиблари 700 рейтинг очкосига эга бўлишади. 

Бугун тунда, аниқроғи 03:25да Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Тошкент - Истанбул - Рабат авиа рейси билан Африка қитъасининг Марокаш давлатига жўнаб кетади. 

Бу сафар мураббийлар штаби қарорига кўра Дюссельдорф "Катта Дубулға" турнири ғолиби Муҳаммадкарим Ҳуррамов таркибга киритилмади. Унинг елкасида кичик жароҳат бор ва шу сабабдан мураббийлар таваккал қилишмади.   

Делегация таркиби:

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев 

-66 кг: Сардор Нуриллаев, Муҳриддин Тиловов

-73 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев, Ғиёсжон Бобоев

-81 кг: Камолиддин Расулов, Шарофиддин Болтабоев

-90 кг: Давлат Бобонов

+100 кг: Алишер Юсупов, Бекмурод Олтибоев


Қизлар:

-52 кг: Диёра Келдиёрова

-70 кг: Гулноза Матниязова

-78 кг: Нодира Йўлдошева

Бош мураббий - Илиас Илиадис

Мураббийлар - Бекзод Тўрабоев, Ўктам Раҳмонов

Шифокор - Жавлон Ҳасанов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг