UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0 06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0 19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0

06 фев 15:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдди Хирн 50 ёшида промоутерликдан кетишини айтди

Теглар :  Эдди Хирн
"Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн 50 ёшида ўз лавозимини тарк этишини ва тез орада промоутерлик ишларини тўхтатишини айтди.

42 ёшли Эдди Хирн яқинда отаси, 73 ёшли Боб Хирн асос солган оилавий промоутерлик ишларига расман бошқарувчи этиб тайинланганди, лекин у бу лавозимни тарк этмоқчи. У америкалик 90 ёшли промоутер Боб Арум рекордини янгилаш ҳақида ўйламайди.

"50 ёшга тўлганимда ёки ундан олдинроқ, мен жаҳаннамга тушаман. Мени бошқа кўрмайсизлар. Бориб соҳилда дам оламан.

Боб Арумни жуда ҳурмат қиламан, нега десангиз, у 90 ёшда ва ҳали ҳам бизнес оламида. Яна бир бор айтаман, агар мени 60 ёшимда шу ерда кўриб қолсангиз, отиб ташланг. Мен 50 ёшимда бу ердан кетаман. Бу даҳшатли бизнес. Уйқусиз тунлар, ҳар хил вақт зоналари, тортишувлар, сизни алдашга уринаётган одамлар", - дея Хирннинг сўзларини келтиради talkSPORT.

Қайд этилишича, ўтган йили Хирннинг мулки 60 млн фунт стерлингга баҳоланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг