UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

17 май 17:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдди Хирн Мэнни Пакьяонинг проф рингга қайтишини кескин танқид қилди

Британиялик таниқли промоутер Эдди Хирн филиппинлик 46 ёшли афсона Мэнни Пакьяонинг фаолиятини қайта тиклаётганига муносабат билдирди.

Саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони 19 июль куни АҚШда яримўрта вазнда амалдаги WBC йўналиши чемпиони Марио Барриосга қарши рингга кўтарилади.

"Биринчидан, унинг Барриосга кучи етмайди. Иккинчидан, мен ҳозир ўзимни тақводор қилиб кўрсатиб, бу жанг шармандалик эканини айтмоқчи эмасман. Лекин барибир боксдан беш йилга йўқолиб кетиб, камига 46 ёшда қайтиш мумкинлигига ишонгим келмайди. Ўз даврини ўтаб бўлган деган сўзни ишлатишни истамайман, чунки бу жуда ҳурматсизлик. Ташкилотга қўнғироқ қилиб, "Эй аҳмоқлар, мени рейтингда бешинчи ўринга қўйинглар" деб айтишни ўзи шармандачилик. Жин урсин, ҳеч бўлмаса 14-ўринга қўйишса бўларди... Нега уни бешинчи ўринга қўясиз? Нега уни рейтингга қайтаряпсизлар ўзи?",  — дея Хирннинг сўзларини келтиради Boxing Scene.

Эслатиб ўтамиз, жанг эълон қилинишидан олдин WBC ташкилоти 5 йил олдин фаолиятини якунлаган Мэнни Пакьяони рейтингнинг 5-поғонасига жойлаштирган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг