08 мар 16:55
Янгиликлар
Футбол

Элдор Шомуродов Клаудио Раньери ҳақида фикр билдирди
"Атлетик"ка қарши учрашувдан сўнг Элдор Шомуродов "Рома ТВ" каналига қисқа интервью берди.
"Сўнгги дақиқаларда гол уриш ва "Олимпико"нинг "ақлдан озганини кўриш" — бу алоҳида туйғу. Энди биз хотиржамликни сақлашимиз керак. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз ва улар ҳақида ўйлашимиз лозим.
Раньери ҳар доим финал ҳуштагигача ўйнашимизни ва боримизни беришимизни айтади. Биз унинг кўрсатмаларини амалга оширишимиз лозим, шунда натижалар ўз-ўзидан келаверади", — деди Шомуродов.
Ҳавола :
Фикрлар