22 июл 07:26
Янгиликлар
Теннис
Элина Свитолина Рамон Слюйтер билан хайрлашди
Дунёнинг 30-ракеткаси Элина Свитолина мураббийи Рамон Слюйтер билан хайрлашганини эълон қилди.
Улар 2023 йилнинг баҳоридан бери ҳамкорликда ишлаб келишаётган эди. Украиналик теннис маликаси оналик бахтига муяссар бўлганидан кейин Турга қайтган ва айнан Романни мураббий сифатида танлаган эди. Ўтган йили Элина нидерландиялик мутахассис қўл остида Страсбургдаги турнир чемпионлигини қўлга киритди. "Ролан Гаррос" турнирида 1/4, "Уимблдон"да финалга қадар етиб келди.
"Биз ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилдик. Рамоннинг қисқа фурсатда эришган ютуқларимдаги хизмати катта бўлди. Фаолиятимдаги мен ишлаган энг яхши мураббийларимдан бири бўлди. Тез орада янги мураббийим ҳақида хабар бераман. Рамонга раҳмат айтиш баробарида унинг кейинги фаолиятида омад тилайман", - деди Свитолина.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар