13 май 17:42
Янгиликлар
Теннис
Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади
Украиналик теннис маликаси Элина Свитолина Рим шаҳрида давом этаётган WTA 1000 тоифасига кирувчи турнирнинг тўртинчи даврасига чиқди.
Дунёнинг 19-ракеткаси бўлиб турган Элина учинчи босқичда WTA рейтингида 26-ўриндан жой олган россиялик Анна Калинскаяни икки сетда ҳам бир хил ҳисобда мағлубиятга учратди - 6/3, 6/3. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди.
Етмиш тўрт дақиқалик баҳсда Свитолина 2 та эйс, 4 та брейкни амалга ошириб, 1 та қўшхатога йўл қўйди. Энди у тўртинчи даврада дунёнинг иккинчи ракеткаси, беларуслик Арина Соболенкога қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар