UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0

25 апр 17:31
Янгиликлар

Футбол

Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади

Бир ойдан кўп танаффусдан сўнг яна Элит Осиё чемпионлар Лигаси қайтяпти.

Март ойидаги мақоламизда гуруҳ учрашувлари якунига кўра, Ғарб ва Шарқ минтақасининг 8 тадан 16 та жамоаси кейинги босқичга йўл олгани ҳамда 1/8 финалдан сўнг 8та клуб мусобақа билан хайрлашгани ҳақида хабар бергандик.



Буёғига турнир 1/4 финалдан бошлаб марказлашган тартибда Саудия Арабистонида ўтказилади. Олдин финал уй-меҳмон тарзида иккита учрашувдан иборат бўларди, эндиликда финал ҳам Саудияда бўлиб ўтади.

Марказлашган ўйинларга Жидда шаҳридаги иккита чиройли стадион - "Қирол Абдуллоҳ" (сиғими 63 минг) ва "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" (сиғими 27 минг) мезбонлик қилади.

Чорак финалда курашни давом эттирадиган жамоалар:
"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони)
"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Ал Насср" (Саудия Арабистони)
"Ал Садд" (Қатар)
"Бурирам Юнайтед" (Таиланд)
"Йокогама Маринос" (Япония)
"Кавасаки Фронтале" (Япония)
"Гвангжу ФК" (Жанубий Корея)




14 март куни бўлиб ўтган қуръа маросимида клублар Ғарб-Шарқ мисолида тўртта жуфтликка ажратилди. Аввалги йиллари Шарқ ва Ғарб фақат финалда ўзаро рақиб бўлган бўлса, эндиликда чорак финалдан бошлаб Шарқнинг рақиби Ғарб, Ғарбнинг рақиби Шарқ жамоалари бўлади. Чорак финал жуфтликлари ва ўйин ўтказиладиган сана қуйидагича кўриниш олган:

1/4 финал. 25 апрель. 21:30. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони
"Ал Ҳилол" - "Гвангжу ФК"

1/4 финал. 26 апрель. 21:30. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони
"Ал Аҳли" - "Бурирам Юнайтед"

1/4 финал. 27 апрель. 00:30. "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" стадиони
"Йокогама Маринос" - "Ал Насср"

1/4 финал. 27 апрель. 21:30. "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" стадиони
"Кавасаки Фронтале" - "Ал Садд"

Ўйинларнинг қизиқ томони шуки, биз чорак финалда Шарқ ва Ғарбнинг ўзаро курашига гувоҳ бўламиз. Албатта, номдор юлдузлар Ғарбда кўпроқ, лекин Шарқда футбол ўйнаш яхши йўлга қўйилган. Биргина Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клуби "Ал Аҳли" олдида анча кучсиздек кўринаётгани билан Япониянинг икки жамоаси ҳамда Жанубий Кореянинг "Гвангжу ФК" клуби Ғарбга бемалол бошоғриқ келтира олади.

Мусобақа форматига кўра, чорак финалдан бошлаб барча ўйинлар битта учрашувдан иборат бўлади. Ютқазган Элит ОЧЛни тарк этади. 29-30 апрель куни ярим финал баҳслари ўтказилса, ҳал қилувчи финал учрашуви 3 май куни Жидда шаҳридаги ҳашаматли "Қирол Абдуллоҳ" стадионида бўлиб ўтади. Учинчи ўрин учун баҳс ўтказилмайди.

Х.Холиқов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг