UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Жаҳон кубогининг илк куни беш нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 09:36Жангига икки ҳафта қолган Чарльз Оливейра жароҳат олди + ФОТО 0 09:05ЖЧ U-17. Асилбек Алиев Испанияга қарши учрашувни ўтказиб юборади 0 08:34Ислам Махачев: "Америкада яшаш ва ишлашни истамасдим" 0 08:03Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирида мағлубиятсиз одимламоқда 0 07:32Гандбол. Ниҳоят, Осиё чемпионатида илк ғалаба - Австралия доғда қолдирилди! 0 07:01U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Испанияга қарши! 1/16 финал жуфтликлари қандай кўриниш олди? 0 18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0

14 апр 21:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Элнур Абдураимов бугунги жанги ҳақида: "Анчадан бери ринг кўрмаганим сабабли, жанг ўзим хоҳлагандек бўлмади"

Ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимов "IBA Чемпионлар оқшоми" доирасида мексикалик Карлос Орнеласга қарши кечган жанги ҳақида гапирди.

Жангда Абдураимов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди.

"Бугун "IBA Чемпионлар оқшоми"даги биринчи жангимни ўтказдим. Мусобақа яхши ташкил қилинган. Анчадан бери ринг кўрмаганим сабабли, мексикалик рақибимга қарши жанг ўзим хоҳлагандек бўлмади. Яратганга шукур, шунга қарамай, ғалаба қозондик. 

Рингга ҳеч қачон кучсиз рақиблар чиқмайди. Бу бокс - боксда ҳамма нарса олдиндан кутилади. Ўзим олдиндан 6 раунд жанг қилишни режалаштирган эдим. Чунки, анчадан буён катта рингга чиқмаган эдим. Сабаби, охирги бор Мексикада ўтказган жангимда очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учраб, IBF камаримни бой берган эдим. Мана 1 йилдан сўнг Аллоҳнинг изни билан рингга кўтарилдим. Албатта, буни мухлислар ҳам яхши билади: 1 йил танаффусдан кейин рингда ўзимни тутишим барибир бироз ноқулай бўлди. Қийинчилик бўлди, рақиб ҳеч қачон сизга ютқазаман, деб чиқмайди.

Яратганга шукур, яхши раунд ўтказдик ва очколар ҳисобида ғалаба қозондик", деди Элнур Абдураимов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг