UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0

10 июн 10:52
Янгиликлар

Қиличбозлик

Энди Олимпиадада қиличбозлик бўйича 12 та медаллар жамланмаси ўйналади

9 июнь куни Халқаро Олимпия қўмитаси ижро қўмитаси мажлисида Токио-2020 ўйинлари дастури маълум қилинди.


ХОҚ қарорига биноан, Японияда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида энди 12 та медаллар жамланмаси ўйналадиган бўлди. Ушбу медаллардан 6 таси яккалик, яна 6 таси жамоавий баҳсларда ўйналади.

Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) 10 йилдан ортиқ вақт давомида ушбу таклифни ХОҚқа илгари суриб келаётганди.

Федерация Рио Олимпиадасидан сўнг қиличбозликка эътибор ошганини, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ушбу спорт бўйича кенг муҳокамалар бўлиб ўтаётганини ушбу таклифда асос қилиб олди.

"Менинг энг катта орзуларимдан бири амалга ошди. Федерация президентлигидаги энг асосий мақсадларимни амалга ошира олдим. ХОҚнинг ушбу қарори қиличбозликнинг ривожланаётгани ва оммавий спорт турларидан бирига айланаётганлигининг яна бир тасдиғидир.

Миллий федерациялар, спортчилар ва қиличбозлик дунёси ушбу қарор учун ХОҚнинг ижроия қўмитасига, Олимпия дастури комиссиясига миннатдорчилик билдиради", - дейди Халқаро қиличбозлик федерацияси Президенти Алишер Усмонов.

P.S. Бунгача Олимпиадада қиличбозлик спорт тури бўйича 10 та медаллар жамланмаси ўйналарди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг