UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 17:30Осиё ўйинларининг илк кунини битта медаль билан якунладик 0 13:30Ўзбекистон Аичи-Нагоя Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди 0 09:57"Бу адолатдан эмас". Рафинья "Олтин тўп" номинантлари рўйхатида йўқлиги ҳақида гапирди 0 09:42Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 5-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:59Рамазон Темировнинг вазнида чемпион ўзгармай қолди 0 08:14Арман Царукян тирсак зарбасини билан рақибини нокаут қилди 0 07:51Туркия. Шомуродов дубл қайд этган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабани тантана қилди 0 21:00Туркия ва Аргентина мағлуб этилди. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 4-тури Ўзбекистон учун қандай ўтди? (барча натижалар) 0 19:40Шаҳобиддин Эгамов Тошкентда чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 18:57Осиё ўйинлари. Мусобақанинг илк кунида қайси спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади? 1 18:37Mangu Дубайдаги ММА Лигаси билан ҳамкорликда турнир ўтказади (ВИДЕО) 0 18:01Ўзбекистонлик оғир атлетикачи допинг туфайли 3 йилга четлатилди 0 17:22Тухель 2022 йилда Роналдунинг "Челси"га ўтишига тўсқинлик қилган экан 0

23 апр 08:37
Янгиликлар

Волейбол

Энди юртимизда соҳил волейболи ҳам ривожланар экан

Теглар :  Волейбол
Шу мақсадда Навоий шаҳрида хорижлик мутахассислар иштирокида семинар ташкил этилди.

Шу кунларда Навоийда волейбол бўйича 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасида халқаро турнир ўтказилмоқда. Икки карра Олимпиада ўйинлари ғолиби, хизмат кўрсатган спортчи Вера Дуюнова хотирасига бағишлаб ўтказилаётган турнирда қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда мамлакатимиз қизлар жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришяпти.

Маълумки, сўнгги йилларда дунёда соҳил волейболи ривожланиб бормоқда. Юртимизга эса ушбу спорт тури энди кириб келаяпти. Навоийдаги халқаро турнир доирасида соҳил волейболини ривожлантиришга қаратилган ўқув-амалий семинар ҳам ташкил этилди.

Соҳил волейболи бўйича Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дмитрий Ковальёв раҳбарлигида ўтказилаётган семинарда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан жами 24 нафар тренер иштирок этишмоқда.

Семинарда иштирокчилар дастлаб назарий, кейин амалий билимларини бойитишган бўлса, бугун уларнинг икки кун давомида олган билимлари синаб кўрилади. Имтиҳондан яхши ўтган мутахассисларга соҳил волейболи бўйича тренерлик сертификати топширилади. Шунингдек, семинарни энг юқори балл билан топширган мутахассислар бир вақтнинг ўзида ҳакамлик сертификатини ҳам қўлга киритишлари мумкин.

Ҳозирда мамлакатимизнинг 6та ҳудудида соҳил волейболига мўлжалланган майдонларни ташкил этиш бўйича амалий ҳаракатлар бошлаб юборилган. Июнь ойида эса тарихий биринчи Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши режалаштирилмоқда. Мамлакат чемпионати якунида ўсмирлар терма жамоаси таркиби шакллантирилади ҳамда жорий йил Хитойнинг Шантоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ўсмирлар III ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилади.

Айни пайтда Ўзбекистон волейбол федерацияси вакиллари Россия ва Қозоғистон волейбол федерациялари билан ҳамкорлик борасида меморандум имзолаш бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Унга кўра, июль-август ойларида соҳил волейболи бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Россиянинг Сочи ҳамда Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳарларидаги базаларда ўқув-машғулотлар йиғинини ташкил этади.

Шунингдек, июнь ойида ўтказиладиган биринчи Ўзбекистон чемпионатига ҳам Россия ва Қозоғистондан мутахассислар жалб этилади. Мамлакат чемпионати доирасидаги ўйинларни ҳам Россиядан таклиф этиладиган ҳакамлар бошқариб боришади ва бу маҳаллийй ҳакамлар учун мастер-класс вазифасини ўтайди.

Хуллас, мамлакатимизда Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган соҳил волейболини ривожлантириш борасида илк қадамлар ташланди. Умид қиламизки, ушбу саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самарасини бериб, соҳил волейболида вакилларимиз қисқа муддатларда Олимпия ўйинларида қатнашиш бахтига мушарраф бўлишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
23 апр 08:40:58
Mironsho Jabborov
Bizda yemaydimi deyman
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг