UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

28 сен 15:18
Янгиликлар

Енгил атлетика

Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбек спортчилари: Кимдир финалда, кимдир эса финишга ҳам етиб бора олмади

Кеча Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

Мусобақада ўзбекистонлик атлетлар ҳам иштирок этишмоқда. Терма жамоамиз Қатарга 6 нафар спортчи билан йўл олганди. 

Баландликка сакраш:

Светлана Радзивил

Надия Дусанова


Учхатлаб сакраш:

Руслан Қурбонов


Марафон:

Ситора Ҳамидова

Андрей Петров


Кўпкураш:

Екатерина Воронина

Бунгача бир неча йўналишларда ҳамюртларимиз стартга чиқиб улгуришди. 

Баландликка сакраш бўйича аёллар ўртасидаги беллашувларда иштирок этаётган Светлана Радзивил 1.94 метр баландликни забт этди ва финалга йўл олди. Энди у 30 сентябрь куни 12 нафар спортчи ичида медаллар учун баҳсга киришади. Мазкур йўналишда ўз омадини синаб кўрган Надия Дусанова эса 1.80 метр натижа билан саралашдан ўта олмади. 

Эркаклар ўртасида учхатлаб сакраш беллашувларида иштирок этган Руслан Қурбонов эса 15,86 метр натижа билан 33 нафар иштирокчи ичида "фахрли" 31-поғонадан жой олди. 

Аёллар ўртасидаги марафон беллашувларида эса Ситора Ҳамидова маррага етиб бора олмади. Андрей Петров эса 5 октябрь куни эркаклар ўртасидаги марафонда ўз омадини синаб кўради. 

Кўпкураш баҳсларида иштирок этадиган Екатерина Воронина ҳали ўз иштирокини бошламади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг