UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0

10 мар 20:14
Янгиликлар

Тадбирлар

Енгил атлетикачиларимиз V Тошкент халқаро марафонига шай

Тошкент марафони ҳамда "Янги нафас" югуриш мусобақаси олдидан яна бир матбуот анжумани ўтказилди.

Хабарингиз бор, 12 март куни пойтахтимизда V Тошкент халқаро марафони ва Республикамиз бўйлаб “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Бугун Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида мусобақага бағишланган навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. 

Унда вазир ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев ва федерация Бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов, ҳар бир вилоятлардаги Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси мутасаддилари (ZOOM орқали), ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Даставвал расмийлар мусобақа аҳамияти ҳақида тўхталишди. Хусусан, бу каби оммавий югуриш мусобақалари Президентимиз томонидан илгари сурилаётган соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтиришда катта аҳамият касб этишини, Тошкент халқаро марафонининг нуфузи янада ортиб бораётгани хусусида гапириб ўтишди. Шундан сўнг мамлакат енгил атлетика федерацияси мутасаддилари мусобақа ҳақидаги якуний маълумотларни тақдим қилишди.

Уларнинг таъкидлашича, 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон баҳсларида иштирок этиш учун 20 дан ортиқ мамлакатдан 5500 нафар профессионал ва ҳаваскор спортчилар рўйхатдан ўтган. Улар орасида Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионатларида иштирок этган бир қатор таниқли спортчилар ҳам бор. Қолаверса, тадбир давомида ғолиб ва совриндорларга бериладиган медаллар ҳамда эсдалик совғаларининг дизайни намойиш этилди.

Федерация Бош котибининг маълум қилишича, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақага жиддий тайёргарлик кўрган. Жумладан, ярим марафон дастурида қатнашадиганлардан Шоҳруҳ Давлатов Кенияда, Екатерина Тунускова мамлакатимизнинг ўзида, марафончи Марина Хмелевская эса Қирғизистонда машғулот ўтказди. Шунингдек, тадбирда вилоятлардаги мутасаддилар ўз ҳудудларида мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик хусусида маълумот беришди.

Эртага марафон иштирокчилари учун техник йиғилиш ва болалар учун “Kids run” югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. 12 март куни соат 08:00 дан V Тошкент марафони ва Республикамизнинг барча ҳудудларида “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақасига старт берилади.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг