02 июн 14:43
Янгиликлар
Бокс/ММА

Энтони Жошуа: Мағлубиятим DAZNга фойда келтиради
Супероғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF ва IBO чемпионлик камарларининг собиқ соҳиби Энтони Жошуа фаолиятидаги илк мағлубият ҳақида фикр билдирди.
"Шунчаки, бу кеча меники бўлмади. Кеча юлдузи Энди Руис! Лекин мен аниқ биламан, мағлубиятим DAZN ва телемухлислар учун фойдали бўлди. Чунки, мени яна ҳам кучли бўлиб қайтишимни кутишади. Энди нима қиламан? Мен ўз устимда яна ишлашим ва ғалабалар қозонишим керак", - деди Энтони.
Эслатиб ўтамиз, аслида Жошуанинг рақиби Жарелл Миллер бўлиши керак эди. Лекин Миллернинг қонидан тақиқланган модда топилгандан сўнг, Жошуага рақиб сифатида Руис танланган эди.
Ҳавола :
Фикрлар