UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

14 сен 17:38
Янгиликлар

Дзюдо

Эрон дзюдо федерациясининг дисквалификацияси ўз кучида қолди. Воқеа Исроил - Эрон қарама-қаршилиги билан боғлиқ

Теглар :  ДзюдоЭрон
Спорт арбитраж суди (CAS) Саид Моллаи билан боғлиқ воқеа сабаб Эрон дзюдо федерациясининг дисквалификациясини ўз кучида қолдирди.

Октябрь ойида Эрон дзюдо федерацияси Япониядаги ЖЧ вақтида юз берган ҳолат учун Халқаро дзюдо федерацияси шаъфелиги остида ўтказиладиган ҳар қандай мусобақалардан четлатилганди. 

ЖЧ-2019 чорак финали олдидан расмийлар Исроил вакили Саги Муки билан тўқнаш келмаслик учун эронлик спортчи Саид Моллаига мусобақада иштирок этишни рад қилишни буюрган. Бунга сабаб икки мамлакат ўртасидаги низодир. 

Моллаи эса буйруқни бажармаган ва мусобақада иштирок этишда давом этиб, ярим финалда ютқазиб қўйган. Шундан сўнг спортчи Эронга қайтмоқчи эмаслигини, расмийлар унга ва оила аъзоларига таҳдид қилаётганликларини айтган. 

IJF аҳлоқ комиссияси эса "олимпизм ғоялари қоидаларини бузгани" учун Эрон дзюдо федерациясини дисквалификация қилганди. 

Эроннинг дзюдодаги дисквалификацияси 2019 йилнинг 18 сентябридан 2023 йилнинг 17 сентябрига қадар амал қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг