22 июл 19:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Эррол Спенс фаолиятини якунламоқчи
Яримўрта вазн тоифасида WBC, IBF ва WBA йўналишлари чемпиони Эррол Спенс WBO камари соҳиби Теренс Кроуфордга қарши жангдан кейин фаолиятини якунлаши мумкинлигини айтди.
Боксчи сўнгги қарорини жангдан кейин қабул қилади.
"Агар ғалаба қозонсам, менда боксдаги энг яхши хотиралардан бири қолади ва барчаси тугайди. Тўртинчи совринни қабул қилганимдан кейин қўлқопларимни михга илишим мумкин. Агар буни истасам, албатта. Лекин ҳозир бор эътиборим жангга қаратилган.
Бу ерга қандайдир сабаблар билан келдим. Мен учта совринга эга йигитман ва шу сабабли бу жанг ўтказилади", - деди Спенс "Boxing 247"га берган интервьюсида.
Маълумот учун, яримўрта вазн тоифасидаги мутлақ чемпионлиги учун жанг 29 июль куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : Boxing 247
Фикрлар