UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19Разамбек Жамалов, Заурбек Сидаков, Лайлохон Собирова ҳамда бошқа кураш юлдузлари иштирокида ўтган PWL 11 матбуот анжумани ва вазн ўлчаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:55Денис Истомин энди бўйдоқ эмас (ФОТО) 0 18:28"Макгрегор билан жанг қизиқарли бўлади" - Макс Холлоуэй 0 18:02"Барселона" Осимхен билан шартнома имзолаш режасини ишлаб чиқмоқда 0 17:41"Жин урсин бу вақтинчалик камарни" - Исраэль Адесанья 0 17:20Разамбек Жамалов катта танаффусдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақада қатнашади 0 16:58Mangu 2 турнири катта жангидан айрилди 0 16:40Фабио Каннаваро Эрондаги легионерларимиз, жароҳатлар, Обамеянгнинг Тошкентга келмагани ва бошқа масалалар ҳақида гапирди 0 16:24Жами 24 та жанг! Эртага ўтказиладиган PWL 11 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:02Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна" бош мураббийи этиб тайинланди 0 15:39"Бунинг 50 фоизи шоу бўлади" - Александр Усик 0 15:18"Конор Макгрегор кейинги жангини собиқ чемпионга қарши ўтказади" - Хельвани 0 14:55Жон Жонс Нганнунинг мурожаатига муносабат билдирди 0 14:29Суперлиганинг ҳар бир клубига 35 миллиард сўмдан ажратилиши режалаштирилмоқда 0 14:02Мераб Двалишвили Пётр Ян билан трилогия қачон ўтказилишини айтди 0

04 апр 08:55
Янгиликлар

Футбол

ESPN 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рейтингини тузди, Ҳусанов ҳам эътироф этилди

ESPN нашри 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.

Рейтингда футболчиларнинг юқори даражадаги ўйинлари, барқарорлиги давомийлиги ва ўсиш жараёни потенциалига қараб ўринларга ажратилган. 

Кучли ўнлик эса шундай кўриниш олган:

1. Ламин Ямаль ("Барселона");

2. Флориан Виртц ("Байер");

3. Жуд Беллингем ("Реал");

4. Пау Кубарси ("Барселона");

5. Жоау Невеш (ПСЖ);

6. Уоррен Заир-Эмери (ПСЖ);

7. Хави Симонс ("РБ Лейпциг");

8. Гави ("Барселона");

9. Александар Павлович ("Бавария");

10. Савио Морейра ("Манчестер Сити"). 

Қайд этиш керак, мақолада ESPN нашри рейтингга киритилиши мумкин бўлган футболчилар ичида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам номини ёзиб ўтган:

"Умуман олганда ёш саналган футболчилардан марказий ҳимоячилардан кўра, ҳужумга мослашганлар кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишади. Масалан, бу рўйхатга ПСЖдан Лукас Беральдо ёки "Тулуза" посбони Гийо Рестес ҳам ўрин олиши мумкин эди. Бироқ уларга ҳали кўпроқ ўйин амалиёти керак. Ундан ташқари, яна бир қанча ҳимояга ихтисослашган футболчилар: Жоржо Скальвини ("Аталанта"), Льюис Холл ("Ньюкасл"), Абдуқодир Ҳусанов ("Манчестер Сити"), Конор Брэдли ("Ливерпуль") ва Патрик Доргу ("Манчестер Юнайтед") кабиларнинг ҳам ушбу рейтингга қўшилиши эҳтимоли кўриб чиқилди".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг