06 май 18:08
Янгиликлар
Теннис
Етти йил ичида биринчи марта сараланган саккиз теннисчидан еттитаси "Мастерс"нинг чорак финалига чиқди
Етти йил ичида биринчи марта "Мастерс" турнирида сараланган саккиз теннисчидан еттитаси мусобақанинг чорак финалига чиқди.
Сербиялик Новак Жокович (биринчи), германиялик Aлександр Зверев (иккинчи), испаниялик Рафаэль Надаль (учинчи), грециялик Стефанос Циципас (тўртинчи), россиялик Aндрей Рублёв (олтинчи), испаниялик Карлос Aлькараз (еттинчи) ва канадалик Феликс Оже ( саккизинчи) турнирнинг чорак финалига йўл олишди.
Мадридда ўтказилаётган мусобақа тарихида бу биринчи марта содир бўлди. Охирги марта "Мастерс" турнирларида бундай ҳолат 2015 йилда Римда кузатилганди.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар