UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Осиё мамлакати ассоциацияси ФИФА аъзолигидан чиқарилди 0 14:43UFC Fight Night 280. Нурсултон Рўзибоев рус рақиби билан бир хил вазн қайд этди (Тўлиқ натижалар) 0 14:12Ислам Махачев - Йен Гэрри жангини ким суғурталаши маълум 0 13:44Гэтжи ESPY томонидан "Йил жангчиси" мукофотига номзод сифатида қўйилди 0 13:13Аёллар терма жамоамиз Билли Жин Кинг кубогидаги иштирокини ўтган йилги натижасини яхшилаган ҳолда якунлади 0 12:30Топурия навбатдаги жангини қачон ўтказиши айтилди 0 11:48"Реал" Нико Пасни қайта сотиб олади 0 11:00Нодирбек Абдусатторов "Ченнай Гранд Мастерс" турнирида қатнашади 0 10:15Андрей Пуляев бўлажак жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевни мақтаб қўйди 0 09:41Ўзбекистондан уч нафар теннисчи "Уимблдон" асосий тўрида иштирок этади 0 09:31Плей-офф йўлланмаси учун кураш. Учинчи ўриндагиларнинг ҳолати қандай? 0 08:50Шоҳжаҳон Эргашев: "Батир Жукембаевнинг ўрнига менга янги рақиб таклиф қилишди" 0 08:23Самбо. Осиё-Океания чемпионатини медаллар шодаси билан бошладик 0 07:53Ҳамюртларимиз иштирокида ўтадиган Octagon 88 турнирининг асосий кард жанглари маълум 0 19:40«Валуевни нокдаун қилишимга йўл қўйишмаган. Поветкинга эса ютқазмаганман. Жалолов Итаумани ютади» — Руслан Чагаев афсонавий жанглар, жароҳатлар ва оғир вазннинг янги авлоди ҳақида 0

28 мар 09:20
Янгиликлар

Футбол

Фабио Каннаваро: "Бу ғалабага хурсанд бўлиб қолмаслигим керак. Жаҳон чемпионати умуман бошқа даражада бўлади"

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Фабио Каннаваро Габон билан учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

- Биринчи бўлимда ҳимоямиз жуда ёмон ўйнади. Иккинчи бўлимда барчаси ўзгарди ва хатолар камайди. Танаффусда футболчиларга нималар дедингиз?

- Билмадим, биринчи бўлимда концентрация 100% эмас эди. Танаффусда ҳар доим қилиб келган ишимизни қилишимиз кераклигини айтдим. Такти ўзгаришларга ҳам қўл урдик. Асосий муаммо руҳият билан боғлиқ эди. Кучли рақибми ёки йўқ, ҳар доим бир хил мотивация билан ўйнаш керак. Ҳар доим майдонга бир хил иштиёқ билан чиқиш керак. Сўнгги дақиқаларда ўйин бизнинг назоратимиз остида эди, аммо рақиб хавфли вазиятга эга бўлди. Бундай барқарорсизликка йўл қўймаслигимиз керак.

- Бугун терма жамоамиз стандарт вазиятдан гол урди. Стандартлар машғулотларда алоҳида ишланмоқдами ёки футболчилар ўйиндан келиб чиқиб шундай қарорга келишдими?

- Албатта, машғулотларда барча жиҳатлар устида ишлаймиз. Агар клубда бир мавсум давомида стандарт вазиятларда 14-15та гол уриш мумкин бўлса, яхши ҳужумчини сотиб олиш керак бўлади. Терма жамоада эса бор-йўғи 2-3 кун вақт бор. Кўпинча вақт етмайди. Барчасини ҳисобга олишимиз керак. Замонавий футболда кичкина деталларга эътибор бермасак, ғалаба қозона олмайсиз.

- Кеча навбатдаги икки ўйинда барча футболчиларга имконият бераман деб айтиб ўтдингиз, аммо бугун асосий ҳужумчимиз ва дарвозабонимиз учрашувни асосий таркибда бошлади. Бугунги назорат ўйини Игорь Сергеевни синаб олиш учун яхши вақт эмасмиди? Шунингдек, дастлабки ўзгариш 76-дақиқада рўй берди. Менимча, бу жуда кеч...

- Бугун 8та футболчи захирадан ўйинга қўшилди. Яна қандай саволлар бўлиши мумкин?

- 76-дақиқада ўзгариш қилиш кеч эмасми? Захирадан майдонга тушган футболчилар бор-йўғи 20 дақиқа майдонда бўлишди. Менимча, бу кеч.

- Унда менинг ўрнимга бош мураббий бўлиб келинг. Мен сизнинг фикрингизни ҳурмат қиламан. Мен терма жамоага жуда кўплаб футболчиларни жалб этдим. Дастлабки 8та учрашувда нечта футболчи терма жамоада ўйнаганини ҳисоблаб кўринг.

- Габон терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз?

- Габоннинг ўйинларини кўриб чиқдим. Футболчилар маҳоратли. Замонавий футболда бўш зоналар топиш қийин. Габон бугун зич ўйнади. Биз ўзимизнинг 2-3та яққол вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Габонга қарши ўйнаш қийин бўлди.


каннаваро габон3.jpg

- Ўнг қанотда ярим ҳимоячи Азиз Ғаниевни ўйнатяпсиз. Ҳозирги кунда Суперлигада ажойиб ўйин кўрсатаётган Жамшид Искандеров ҳам ушбу позицияда ўйнай олади. Бугун уни майдонда кутгандик. Нега Искандеровга имконият берилмади? Венесуэлага қарши ўйинда уни майдонда кўрамизми?

- У "Ал Батаеҳ"да ўнг қанотда ўйнайди. Агар ўйинларни кўрмаётган бўлсангиз, менинг айбим эмас.

- Биламан. Ўйинларини кўрганман. Шунинг учун Искандеровни қўшиб кетдим. Искандеров ҳам ўнг қанотда ўйнай олади.

- Жамшид жамоамизнинг бир бўлаги. Унинг иқтидоридан хабардормиз. Биз барчага етарлича вақт берамиз.

- Габон терма жамоаси бугун 4XG қайд этди. МТЖ мундиал саралаши давомидаги Эронга қарши ўйинларда ҳам бундай статистикани қайд этмаган эди. Ушбу ҳолат сиз учун қанчалик нормал?

- Эътибор етарлича эмас эди. Баъзида аҳмоқона хатоларга йўл қўйдик.

- Габонга жисмоний ҳолат бўйича ютқазиб қўйдик. Сайфиевнинг ўйин сўнгидаги хатоси бунга исбот бўла олади. Жисмоний ҳолат бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?

- Бу нормал ҳолат. Ҳар доим сизларга шуни тушунтиришга ҳаракат қиляпман. Европа ёки Африка терма жамоаларига қарши ўйнаётганингизда жисмоний жиҳат ўта муҳим роль ўйнайди. Биз 100% тайёр бўлмасак, ЖЧда қийналамиз. Бугун ўйин давомида тўп билан кўпроқ муомала қилишга ва кўпроқ пас ўйнашга интилдик. Баъзан жуда секин ҳаракат қилдик. Машғулотларда ишлаган нарсаларимиз Габонга жуда кўп муаммо яратди. Осиё ва Европани солиштирсак, жисмоний тарафлама фарқ катта.

- Кейинги учрашувда Абдуқодир Ҳусановни майдонда кўрамизми ёки унинг ўрнига яна янги номларни кўришимиз мумкинми? Бугун Жаҳонгир Ўрозовни кўрдик...

- Бу ҳақда гапиришга жуда эрта. Ўйинчилар тикланиб олишсин. Эртага тикланиш машғулотларини олиб борамиз. Бизда тикланиш жараёни давом этади. Асосий мақсадимиз янги футболчиларни кўриб олиш. Шунингдек, ўйиндаги мувозанатни ушлаш. Масалан, кўплаб футболчиларни ўзгартирсам, ўйин тизгинини қўлдан чиқариб мағлуб бўлишимиз мумкин. Мағлуб бўлсак, сизлар менга шикоят қиласизлар. Кўп футболчиларни ўзгартирдингиз деб. Шу сабабли мен балансни ушлашга ва ғалаба қозонишга, энг яхши ечимни топишга интиламан.

- Венесуэлага қарши ўйин ЖЧдан олдинги охирги уй баҳси бўлади. Кейинги ўйинда оптимал таркибни кўришимиз мумкинми? Мухлисларга байрам кайфиятини яратиб бермоқчисизларми?

- Ҳар доим жуда чиройли ва байрам кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бир томондан хатоларга йўл қўйганимиздан хурсандман. Қаерда хато қилаётганимизни билдик, энди уларни тўғрилашимиз керак. Бугунги ғалабага хурсанд бўлиб қолмаслигим керак. Жаҳон чемпионати умуман бошқа даражада бўлади. Мотивация ва рақиблар даражаси шунчаки даҳшат. Душанба куни энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз ҳеч нимани англатмайди. ЖЧда бошқа рақиблар бўлади. Жамоа ҳам бошқа бўлиши мумкин. Футболчиларга ҳар доим юқори концентрация хоҳлашимни айтганман. Менга жангчилар керак. Мен учун энг муҳими шу. Ҳозир йигитлар 90 дақиқалик "кучук" бўла олишмайди. Менинг ғоям ҳам шунда. Биз 90 дақиқалик "жангчи" бўлишимиз керак. Биз мундиалга илк маротаба боряпмиз. Йўқотадиган ҳеч нарса йўқ. Ҳеч қандай қўрқувсиз майдонга тушамиз. Охирида натижа қандай бўлишини кўрамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг