UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26"Мени чемпионлик жангидан икки-учта жанг ажратиб турибди" - Шара Буллет 0 13:52Шоҳжаҳон Эргашев Данияр Елеусиновни жангга чорлади, Олимпиада чемпиони эса бунга жавоб қайтарди 0 13:22Осиё ўйинларини ғалаба билан бошладик: Филиппин йирик ҳисобда мағлуб этилди 0 13:0046-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди 0 12:36L'Équipe "Олтин тўп"-2026 учун бешта асосий фаворитни кўрсатди 0 12:05"Бу менга ваъда қилинган жанг эди". Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 11:34Salesforce FIDE Жаҳон чемпионати 2026: Сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди 0 11:03Перейра Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиш қароридан сўнг мухлислардан ёрдам сўради 0 10:32Осиё ўйинлари. Бугун Олимпия терма жамоамиз юришини бошлайди 0 10:01Крикет бўйича "Мустақиллик Кубоги": "ANFA" чемпион! 0 09:30Рамазон Темиров яна допинг учун таҳлил топширди + ФОТО 0 08:59UFC 331 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Жошуа Ван – Пантожа, Царукян – Руффи 0 08:28Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги ўйинларда неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 07:57Самбочиларимиз Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро турнирда 3 та олтин медалга сазовор бўлишди 0 07:26Ўзбекистон синхрон сузиш бўйича Жаҳон чемпиони, Европа чемпиони ва 19 йиллик тажрибага эга мураббийни маҳаллийлаштирди 0

17 июн 07:39
Янгиликлар

Футбол

Фабио Каннаваро: "Эхтиёткорлик билан ўйнаймиз"

Колумбияга қарши учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирок этди.

"Хайрли кеч барчага. Бу биз учун илк Жаҳон чемпионати ҳисобланади. Эртага барча мухлисларимиз бизни томоша қилади, барча футболчиларимиз эртанги ўйинга тайёр.

Биз ушбу стадионга аввал ҳам келганман, бу ерда Марадонна энг ёрқин голларини киритган. Биз ҳам ушбу тарихий стадионда илк ўйинимизни ўтказаётганимиздан хурсандмиз.

Ҳусанов, албатта муҳим ҳимоячиларимиздан бири, у ҳали янада юқори даражага чиқиш имконияти бор. У айни пайтда ҳам юқори даражада ўйинлар кўрсатиб келмоқда.

Ўйлайманки, бу ерда энг яхши фазилатларимизни, ўзбекларнинг менталитетини намойиш қилишга келганмиз. Мен жамоа билан ишлаганимда ўз тажрибамни улашишга ҳаркат қилдим. Чунки мен ҳам қачонлардир илк бор Жаҳон чемпионатида дебют қилганман, ҳозир ўз тажрибаларимни етказиб боряпман.


Мен футболчи сифатида Жаҳон чемпионатида иштирок этганман, бироқ мураббий сифатида иштирок этиш барибир бошқача. Футболчи сифатида ва мураббий сифатида тайёргарлик бошқа бошқа нарса. Чунки сиз барча футболчиларингиз билан гаплашишингиз керак.

Бизни жуда ҳам қизиқ ва шиддатли ўйинлар кутиб турибди. Рақибларимиз ҳам юқори даражадаги жамоалар. Биз илк бор бу мусобақада иштирок этяпмиз, ушбу мусобақанинг ҳар бир учрашувидан завқланишимиз ва тажриба олишимиз керак.

Колумбия ва Португалия каби жамоалар юқори даражада ўйин намойиш этади. Уларнинг таркибида кучли футболчилар бор. Бу жамоаларга қарши ўйинларда эхтиёткорлик билан ўйнаймиз. Бироқ Колумбияда нафақат Хамес, балки кўплаб яхши дараждаги футболчилари бор.

Колумбияни таҳлил қилдик, охирига қадар ўйнайди. Биз ҳам ўз имкониятимизни намойиш этиб, майдонга тушамиз.

ЎФА академияларга, инфратузилмаларга жуда ҳам кўп эътибор қаратмоқда. Мамлакатда футбол ривожланиб боряпти. Бу Ўзбекистон учун илк Жаҳон чемпионати. Мен Ўзбекистоннинг илк Жаҳон чемпионатида бош мураббий сифатида иштирок этаётганимдан хурсандман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг