UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

25 авг 13:07
Янгиликлар

Теннис

Фарғонада ITF World Tennis Tour Juniors J100 халқаро турнири якунланди

18–23 август кунлари Фарғонада ITF World Tennis Tour Juniors J100 нуфузли халқаро турнири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Хитой, Ҳиндистон, Полша, Россия, Беларус ва Жанубий Кореядан келган энг кучли ёш теннисчилар иштирок этди. Турнир Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан Халқаро теннис федерацияси (ITF) ҳомийлигида ташкил этилди.

Яккалик баҳслари финали

Ўғил болалар ўртасида россиялик Фёдор Алтухов беларуслик Милан Таупенетсни 7-5, 4-6, 7-6(5) ҳисобида мағлуб этди. Қизлар ўртасида эса россиялик Александра Малова ватандоши Александра Чейшвилини 6–3, 6–1 ҳисобида енгди.

Жуфтликлар финали

Жуфтликлар баҳсида ўзбекистонлик Акмал Абдуллаев ва Данила Квасов Полшадан Виктор Ез ва Хитойдан Каигаоге Кан билан бўлган қизғин баҳсда 6–0, 7–6(5) ҳисобида мағлуб бўлишди. Қизлар ўртасида россиялик Ксения Ахрамеева ва Алёна Харченкодан иборат жуфтлик Қозоғистонлик Албина Какенова ва Сатима Торегенни 1–6, 6–4, [10–7] ҳисобида енгди.

Турнир аҳамияти

J100 тоифасидаги мусобақалар ёш теннисчилар учун муҳим босқич бўлиб, ITF Juniors рейтинг очколарини тўплаш ва халқаро фаолиятда янги босқичга чиқиш имконини беради. Ўзбекистонлик теннисчиларнинг жуфтликлар финалида иштирок этиши миллий теннис даражаси ўсиб бораётганини яна бир бор тасдиқлади ва ёшлар спортини ривожлантириш йўлида муҳим ютуқ бўлди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг