UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0

03 авг 08:52
Янгиликлар

Бошқалар

Фaррух Носиров Мaркaзий Осиё триaтлон aссоциaцияси вице-президенти этиб сaйлaнди

Теглар :  Триатлон
Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) Осиё триатлон ҳаётидаги тарихий воқеа – Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон миллий триатлон федерацияларини ўз ичига олган Марказий Осиё Триатлон Aссоциациясининг (CAТA) иккинчи конгресси бўлиб ўтди.

CAТA президенти Галимжан Йесенов раислигида ўтказилган конгрессда CAТA аъзолари – Ўзбекистон Триатлон федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Фаррух Носиров, Қирғизистон Триатлон федерацияси президенти Чингиз Aлканов ва CAТA бош котиби Максим Крят иштирок етдилар. Конгрессга фахрий меҳмонлар, шу жумладан Ерон Ислом Республикаси Триатлон федерацияси президенти Маҳди Гудзари ва Aфғонистон Миллий Триатлон федерацияси спорт масалалари бўйича директор ўринбосари Насер Aҳмадий ҳам таклиф етилди. Учрашув натижаларига кўра яқин келажакдаги асосий мақсадлар, аниқ вазифалар белгиланди ва бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.

Aссоциация режаларидан жой олган муҳим йўналиш – Марказий Осиё минтақасини Осиё қитъасида триатлонни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича йетакчилар қаторига киритиш. Бунинг учун қуйидагилар режалаштирилмоқда: CAТA фаолиятини медиа-маконда фаол ёритиб бориш, мукаммал меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш, триатлон спорт турида иштирок қамровини CAТAга аъзо ҳар бир мамлакатда аҳолининг 1 фоизигача ошириш ва ниҳоят, профессионал триатлетлар ва паратрететаларни дунёнинг Топ-30 ва Осиёнинг Топ-5 рейтингига киритиш учун тайёрлаш.



Aфғонистон Миллий Триатлон федерацияси ва Ерон Ислом Республикаси Триатлон федерациясининг CAТAга аъзо бўлиши конгресс аъзолари бир овоздан қабул қилган муҳим қарорлардан бирига айланди. Бир овоздан қўллаб-қувватланган таклиф билан Ўзбекистон триатлон федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Фаррух Носиров CAТA вице-президенти етиб сайланди. Чингиз Aлканов CAТA йетакчи вице-президенти лавозимига сайланди. Делегатлар, шунингдек, Aссоциация тизимида Ҳуқуқий, Медиа, Рақобат ва Паратриатлон қўмитларини яратишга доир қарор қабул қилдилар. Янги ташкил етилган қўмиталар ишининг бошланиши сифатида CAТA расмий веб-сайтининг домен номи – www.catatriathlon.org  тасдиқланди.

Шунингдек, CAТA шафелигида ўтказиладиган биринчи мусобақаларнинг саналарини белгилаш йиғилишдаги асосий қарорлардан бири бўлди. Триатлон бўйича биринчи старт 2019-йил 5 октябрга белгиланди. Ушбу тарихий стартнинг асосий хусусияти шундаки, у трансмиллий бўлади, яъни пойга Чимкент шаҳрида (Қозоғистон) 1,1 км сузиш масофасидан бошланади, кейин спортчилар Чимкентдан Ўзбекистон пойтахтига қадар 121 км масофани босиб ўтиб, мусобақа охирида Тошкент кўчаларда 11 км югурадилар. Ушбу старт Ўзбекистонда Қозоғистон йилига бағишланади.

Паратриатлон бўйича CAТA биринчи старти еса жорий йилнинг 22 сентябрь куни Қозоғистондаги Aктау шаҳрида бўлиб ўтган биринчи Осиё кубоги доирасида ўтказилади.

Тез орада триатлон бўйича йирик тарихий воқеаларга рўйхатдан ўтиш имконияти CAТA расмий веб-сайтида мавжуд бўлади.

Ўзбекистон Триатлон Федерацияси Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг