UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

09 ноя 16:39
Янгиликлар

Тадбирлар

Фахрий устозлар дуоси – ғалабага ундайди

Теглар :  Фахрийлар
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан Чирчиқ шаҳридаги Кимёгарлар маданият саройида “Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этадиган талаба-спортчиларга фахрий устозлар дуоси” мавзуида тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбир кейинги йил Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган талаба-спортчиларни маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида уюштирилди.

Тадбирга Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши аъзолари, ўз даврида юқори спорт натижаларига эришган Олимпия ўйинлари, қитъа ва жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида самарали меҳнат қилган спорт фахрийлари таклиф этилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов, оғир атлетика бўйича Жаҳон ва Европа рекордчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози, I-даражали "Соғлом авлод учун" ордени соҳиби Эркин Каримов каби спорт фахрийлари сўзга олиб, навбатдаги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган талаба-спортчиларга қимматли маслаҳатлари ва зарур тавсияларини берди.

Тадбир сўнгида спорт фахрийлари Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган спортчиларга улкан муваффақиятлар тилаб оқ фотиҳа беришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг