UZ

Сўнгги янгиликлар

10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0

11 май 10:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаров тарозидан ўтди, эртага жанг ФОТО

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, эртага Олимпиада чемпиони, бугунги кунда проф рингда фаолият олиб бораётган Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангини ўтказади.

Ушбу жангда боксчимизга америкалик Майкл Фокс рақиблик қилади. Биринчи ўртаярим вазн тоифасида ўтказиладиган баҳс 10 раундга мўлжалланган бўлади. 

Бугун мазкур жанг олдидан вазн ўлчаш маросими ташкил этилди. Унга кўра, Фазлиддин Ғоибназаров 141,8 фунт (63,9 кг), Майкл Фокс эса 142 фунт (64, 4 кг) тош босди.

Маълумот учун, Фазлиддин шу кунгача проф рингда 7 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (4 та нокаут). Майкл Фокс эса 20 маротаба рингга чиқиб, 19 та ғалабага эришган (5 та нокаут). 1 маротаба мағлуб бўлган. У фаолиятидаги ягона мағлубиятни шу йилнинг февраль ойида бошқа бир ўзбек боксчиси Шоҳжаҳон Эргашевдан қабул қилиб олган. 

Фазлиддин иширокидаги жанг эртага, 12 май куни Тошкент вақти билан соат 6:00 дан сўнг бошланиши белгилаб қўйилган. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
11 май 13:33:24
WORKOUT
Boyidagi farqni korib Fazliddinni Olimpiadadagi raqibi Satamayor esimga tushib ketti Bunaqa jang Fayziga birinchi martamas tajribasi bor Omad tilimiz
   
11 май 14:21:29
Bek
Nurmuhammad Abdullaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
соколди уские килиб артисларга ухшаб куйиш кереми? Файзиди соколига ухшаб усса сакол сакол дейилади. оддий тарихий филмларда хам хозирги айрим хеппиларни саколига ухшаган сокол булмаган.
Ман тарихчи эмасман ва шахсий фикримни айтдим. Шунингдек, сиз таърифлаган артистлар ва хеппилар ҳақидаям гапирмадим. Сал тартибга солиш ҳақида гапирдим. Бундан ташқари шу тортишишга ёки қарши фикр қолдиришга арзийдиган гапми?
   
11 май 13:57:41
Michael Owen
Wbc yangilangan reytingda Azizbek 4 Qudratillo 4 Murodjon 22 Shahram 34 orinda
   
11 май 13:49:05
Nurmuhammad Abdullaev
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бўйдаги катта устунлик ҳисобига Фазлиддинга ўта ноқулайлик келтириб чиқарса керак. Бизни боксчилар эстафета таёқчасини алмаштиргани каби Фоксни алмашаяпти шекилли. Катта эҳтимол билан Фоксга қарши Шахрамам жанг ўтказса керак. Кейин мавзудан ташқари бўлсаям Фазлиддинга бу соқол умуман ярашмабди. Соқол қўйгиси келса сал тартибга солиб олгани яхшимикан.
соколди уские килиб артисларга ухшаб куйиш кереми? Файзиди соколига ухшаб усса сакол сакол дейилади. оддий тарихий филмларда хам хозирги айрим хеппиларни саколига ухшаган сокол булмаган.
   
11 май 11:44:02
Umed umed
Buydagi katta ustunlik foks tomonda ekan u shoxjaxon bilan jang kabi fazliddinni masofada tu tutib jang qilsa kerak fayziga qiyin bòlishi turgan gap
   
11 май 11:08:49
Bek
Бўйдаги катта устунлик ҳисобига Фазлиддинга ўта ноқулайлик келтириб чиқарса керак. Бизни боксчилар эстафета таёқчасини алмаштиргани каби Фоксни алмашаяпти шекилли. Катта эҳтимол билан Фоксга қарши Шахрамам жанг ўтказса керак. Кейин мавзудан ташқари бўлсаям Фазлиддинга бу соқол умуман ярашмабди. Соқол қўйгиси келса сал тартибга солиб олгани яхшимикан.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг