17 авг 15:29
Янгиликлар
Фазлиддин Ғоибназаров: "Ярим финалда россиялик рақибимдан реванш олмоқчиман"
Биз жангдан сўнг ҳамюртимиз билан боғланиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.
"Авваламбор эътибор учун катта раҳмат. Жанг ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, тўғриси, қийин баҳс бўлди. Айниқса, учинчи раундда. Рақибнинг ожиз нуқтасини топишни иложи бўлмади. Бошини эгиб олган боксчига қарши жанг қилиш осон эмас. Шу сабабли ҳам, бу нарса менга ноқулайлик туғдирди. Америкаликлар асосан профессионал боксда ишлашади.
Энди ярим финалда россиялик Виталий Дунайцевга қарши жанг қиламан. У билан 2015 йили Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида учрашгандим. Афсуски, ўша жангда унга имкониятни бой бериб қўйгандим. Ана энди, насиб қилса реванш жангида ғалаба қозонмоқчиман. Яна икки қадам қолди", - дейди Фазлиддин Ғоибназаров.
Биз ҳам фурсатдан фойдаланиб, Фазлиддинга навбатдаги жангларда рақибини мағлубиятга учратиб, юртимизга олтин медал билан қайтишини тилаб қоламиз. Олға, Фазлиддин! Олға, Ўзбекистон! Спортчиларимизни қўллаб қувватланг!
Азиз Тўхтамуродов
Фикрлар
Fazliddin sizga ishonamiz.
Oltin medalga umid qilamiz.
Olg'a Bekobodimni Bek yigiti.