UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

28 ноя 17:01
Янгиликлар

Дзюдо

Федерация мутасаддилари Қашқадарё дзюдоси билан танишишди

Теглар :  ДзюдоҚашқадарё
Ўзбекистон дзюдо федерацияси раис ўринбосари Шоатхам Исроилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги режалар, мавжуд камчиликлар ва муаммолар билан танишиш мақсадида воҳага сафар уюштирди.

Хабарингиз бор, яқинда президентимиз Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, пандемия шароитига қарамай, иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш, одамлар ҳаётини яхшилаш, ҳудудларда янги корхоналар, турар жойлар бунёд этилиши билан яқиндан танишган эди. Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида вилоят спортчилари билан ҳам учрашган, мутасаддиларга тегишли кўрсатмаларни берган эди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси махсус ишчи гуруҳи вилоятдаги дзюдо спорт турининг бугунги аҳволи, спорт залларидаги ҳолат билан яқиндан танишишди. Вилоятнинг Чироқчи, Яккабоғ, Шаҳрисабз, Когон, Муборак туманларида қўшимча секциялар очиш, мавжудларининг фаолиятини такомиллаштириш, истеъдодларни аниқлаш мақсадида имкон қадар кўпроқ вилоят миқёсидаги мусобақаларни ўтказиш таклифи берилди.

Таклифларнинг амалий тасдиғи сифатида 3-5 декабрь кунлари Яккабоғ туманида мактаб ёшидаги болалар ўртасида мусобақа ўтказишга келишиб олинди.    

Маълумот учун, бугунги кунда Қарши шаҳрида 6 та, Косон туманида 4 та, Шахрисабзда 3 та, Қарши, Деҳқонобод, Яккабоғ, Китоб туманларида 2 та, Қамаши, Ғузор, Муборак ва Нишон туманларида 1 тадан дзюдо заллари фаолият юритмоқда.

Камолиддин Расулов, Баҳром Ражабов, Маъруф Ҳидиров, Нодир Ҳуррамов, Фарангиз Холмуродова сингари дзюдочилар катталар ва ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳисобланади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг