01 авг 16:54
Янгиликлар
Шахмат
FIDE август ойи учун рейтингни эълон қилди. Жавоҳир Нодирбекдан юқорида!
Халқаро шахмат федерацияси 2026 йил 1 август ҳолатига кўра расмий рейтингни эълон қилди.
Афсонавий Магнус Карлсен пешқадамлик қилаётган Жавоҳир Синдаров (2777) 4-ўринни эгаллаб турибди. Жавоҳир айни пайтда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси ҳисобланади.
Нодирбек Абдусатторов ўтган ойга нисбатан 4 рейтинг очкосини йўқотди ва 2 поғонага пастлаб, 2762 Elo балли билан 8-ўринга жойлашди.

Ҳавола :
Манба : uzchess
Фикрлар