UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46Мария Тимофеева Istanbul Open чемпиони! 0 17:25Мбаппе ва Вальверде "Реал"нинг Класико учун қайдномасида йўқ! 0 17:04Спорт гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 3 та медалга сазовор бўлишди 0 16:43Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли жангида даҳшатли камбэк қайд этилди 0 16:22Дана Уайт тасдиқлади! Хамзат Чимаев Богдан Гусковнинг дивизионига ўтади 0 16:01"Манчестер Юнайтед" "Милан" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин 0 15:40"Чироғингни ўчириб қўяман". Чемпион Стриклендга "вызов"лар бошланди 0 15:19Артур Гулиев Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди 0 14:58Музаффарбек Тўрабоев бош соврин — автомобил соҳиби! (ФОТОРЕПОРТАЖ) 0 14:37"Реал" 5 нафар футболчини ҳеч қандай нархга сотмайди 0 14:16Шон Стрикленд узр сўради 0 13:55РАСМАН: Тошкент 2026 йилда дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади! 0 13:34Бугунги мағлубият Хамзат Чимаев учун фаолиятидаги биринчиси бўлди 0 13:13Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:52Жалолов ва Умматалиев Манчестердаги ғалабали жангидан кейин Абдуқодир Ҳусанов билан кўришишди (ВИДЕО) 0

26 мар 11:28
Янгиликлар

Футбол

FIFA Series 2026 турнирида кузатишга арзирли юлдузлар

ФИФА ўртоқлик мақомидаги турнирда эътибор қаратиш лозим бўлган юлдуз футболчиларни эътироф этди.

Эркаклар ўртасидаги FIFA Series 2026 мусобақаси старт олди. Ушбу ўзига хос ўртоқлик турнирининг иккинчи мавсумида 34 та мамлакат иштирок этади. Қуйида ФИФА турнир давомида кузатишга арзийдиган юлдуз футболчиларга тўхталиб ўтади.

Оливер Антман – Финляндия

Ажойиб дриблинг қобилиятига эга, тезкор ва тўғридан-тўғри ҳужумга ўтадиган вингер Антман келгуси тўрт йиллик циклда жиддий ўсишни кўзлаётган янгиланган Финляндия терма жамоасининг асосий фигураси ҳисобланади. 2024/25 йилги мавсумда "Гоу Эхед Иглз" сафида Нидерландия чемпионатининг 35 та ўйинидаги 21 та голда бевосита иштирок этган 24 ёшли футболчи ўтган йили "Рейнжерс"га кўчиб ўтди ва жароҳатлар гирдобида ўтаётган жорий мавсумда шу кунгача тўртта голга ҳисса қўшди.

Финляндия FIFA Series доирасида Янги Зеландия ва Кабо-Вердега қарши майдонга тушади.

Жеральд Диас – Пуэрто-Рико

Майдоннинг ҳар қаричида ҳаракат қиладиган ярим ҳимоячи Диас қарийб ўн йилдан бери "Лос Борикуас" (Пуэрто-Рико терма жамоаси лақаби) моторлар бўлимининг асосий таянчи бўлиб келмоқда ва у глобал турнирда ўзини кўрсатиш имкониятидан завқ олиши шубҳасиз. Ярим ҳимоянинг исталган нуқтасида ўзини эркин ҳис қиладиган, бироқ кўпроқ таянч зонасида ўйнашни хуш кўрадиган Диас босим остида ўзини хотиржам тутади, рақибларни алдаб ўтишга ва хавфли узатмаларни амалга оширишга уста.

Пуэрто-Рико Гуам ҳамда Америка Самоасига қарши баҳс олиб боради.

photo_2026-03-26_09-33-12.jpg

Лукас Херрингтон – Австралия

Бундан 15 ой олдин ҳали катталар футболида ўзини синаб кўришга улгурмаган 18 ёшли ҳимоячи ҳайратланарли юксалишга эришди. Унинг профессионал дебютига қадар собиқ жамоаси "Брисбен Роар"даги мураббийи Херрингтонни "Австралия футболидаги энг яхши ҳимоячи" деб атаган эди. Ҳали мактабда ўқиб юрган кезлари "Колорадо Рэпидс" билан шартнома имзолаган футболчи дарҳол асосий таркибга киришиб кетди ва клубнинг МЛСдаги жорий мавсумида мунтазам майдонда бўлди. Бўйдор, тезкор, тўп билан эркин ҳаракатланадиган ва бирга-бир вазиятларда яхши ўйнайдиган Херрингтон Жаҳон чемпионатига уч ой қолганда "Socceroos" (Австралия терма жамоаси) сафида дебют қилиш арафасида турибди.

Австралия Камерун ва Кюрасаога қарши майдонга тушади.

Элайжа Жаст – Янги Зеландия

Шотландия ва Янги Зеландия футболидаги энг харидоргир ўйинчилардан бири, "Мазервелл"нинг кўп қиррали ҳужумчиси FIFA Series ва яқинлашиб келаётган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида кузатиш керак бўлган футболчилардан биридир. 25 ёшли футболчи майдон бўйлаб кўзга ташланмай ҳаракатланиш ва иккала қанотда ёки марказий ҳудудларда тўсатдан пайдо бўлиш қобилиятига эга, бу ерда унинг тезкор оёқлари ва узатмаларни кўра олиш қобилияти рақиблар учун ўта хавфлидир. У "Пўлатчилар" сафидаги дебют мавсумида 14 та голда иштирок этди, шунингдек, Янги Зеландия терма жамоаси сафида ўтказган 40 та ўйинида 8 та гол уришга муваффақ бўлди.

Янги Зеландия Кабо-Верде ва Финляндия билан куч синашади.

Абдуқодир Ҳусанов – Ўзбекистон

Ўтган йилнинг январь ойида "Ланс"дан кўчиб ўтганидан сўнг "Манчестер Сити"даги ҳаётини барқарор бошлаган марказий ҳимоячи Ҳусанов жорий мавсумда "шаҳарликлар" ҳимоя чизиғининг асосий устунига айланди. Ақл бовар қилмас тезлик ва тўп билан эркин муомала қилиш қобилиятига эга бўлган 22 ёшли футболчи келгуси йилларда ҳам клуб ва миллий терма жамоанинг асосий юлдузи бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Габон ва Венесуэлага қарши ўйнайди.

492054.jpg

Кристиан Кофане – Камерун

"Байер" ҳужумчиси Кофане миллий терма жамоасидаги дебютини фақатгина 2025 йилги Африка Миллатлари Кубогида ўтказди, бироқ тўртта ўйинда иккита гол уриб, ўзини кўрсата олди. Бўйдор, тезкор, тўп билан моҳирона ҳаракатланадиган ва истеъдодли дриблер бўлган 19 ёшли футболчи жорий мавсум Бундеслигада бешта гол ва тўртта голли узатма билан кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Камерун Австралия ва Хитойга қарши майдонга тушади.

Саломон Рондон – Венесуэла

Фахрий ҳужумчи Рондон пасайиш аломатларини кўрсатмаяпти, 36 ёшли футболчи "Винотинто" сафидаги голлари сонини элликка яқинлаштирмоқда. Гавдали "таргетмен" ўз ватанида, Испания, Россия, Англия, Хитой ва Аргентинада дарвоза тўрларини титратган ва ҳалигача Мексикада бу ишни давом эттирмоқда. У 2024 йил "Пачука"га келганидан бери ҳар икки ўйинда ўртача биттадан гол урмоқда.

Венесуэла Тринидад ва Тобаго ҳамда Габонга қарши ўйнайди.

Питер Шалулиле – Намибия

Айни пайтда Африканинг энг хавфли ҳужумчиларидан бири бўлган Шалулиле ушбу ўйинларга ўз терма жамоаси сафида кетма-кет тўртта ўйинда тўртта гол урган ҳолда етиб келди ва ўзининг 52 та ўйиндаги 19 та голлик кўрсаткичини янада оширишга ҳаракат қилади. ЖАРнинг гигант клуби "Мамелоди Сандаунз" сафида 225 та ўйинда 107 та гол урган Шалулиле ҳар қандай вазиятни гол билан якунлаш қуролига ва ҳаводаги кучли ўйинга эга.

Намибия Қозоғистон ва Комор оролларига қарши баҳс олиб боради.

Возинья – Кабо-Верде

Ўз ҳисобида 86 та ўйинга эга бўлган ҳақиқий миллий афсона, дарвозабон Возинья Кабо-Верденинг илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олишида ўзини кўрсатди ва ушбу мусобақада ҳам яна ҳаммани ҳайратда қолдиришга тайёр. 39 ёшли посбон саралаш босқичининг ўнта ўйинидан еттитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва "акулалар" "D" гуруҳида биринчи ўринни эгаллашганида бор-йўғи саккизта гол ўтказиб юборди. У 2026 йилги Жаҳон чемпионати арафасида 40 ёшга тўлади, аммо унда пасайиш аломатлари умуман сезилмаяпти.

Кабо-Верде Чили ва Финляндияга қарши майдонга тушади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг