UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:13Ҳусниддин Алиқулов узоқ танаффусдан кейин “Ризеспор” қайдномасига қайтди 0 12:56Жаҳон кубоги: Ҳуморабону Мамажонова ярим финалга йўл олди 0 12:39Жаҳон кубоги: Феруза Казакова япониялик рақибасидан устун келди 0 12:11Субханқуловни мағлуб этган Энди Крус IBF чемпионига айланди 0 11:40Жавоҳир Синдаров: "Нима дейишни ҳам билмайман" 0 11:37Жаҳон кубогини ғалаба билан бошладик: Шодиёржон Мелиқўзиев қозоғистонлик рақибини мағлуб этди 0 11:09"Челси" кетма-кет учинчи, сўнгги 6 ўйиндаги бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди + ВИДЕО 0 10:38"Бу жиддий нарсадек эшитилади". Гукеш – учта дурангдан кейинги босим ҳақида 0 10:07Жаҳон кубогининг илк куни беш нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 09:36Жангига икки ҳафта қолган Чарльз Оливейра жароҳат олди + ФОТО 0 09:05ЖЧ U-17. Асилбек Алиев Испанияга қарши учрашувни ўтказиб юборади 0 08:34Ислам Махачев: "Америкада яшаш ва ишлашни истамасдим" 0

04 окт 15:30
Янгиликлар

Футбол

FIFA20 ўйинидаги ўзбекистонлик футболчилар маълум қилинди

Теглар :  ФутболFIFA20
2019 йилнинг 24 сентябрида FIFA футбол симуляторининг янги версияси (FIFA20) сотувга чиқди.

Ушбу ўйинни ҳамюртиларимиз ҳам сотиб олиб, ўйнашга ҳам улгуришгани аниқ. FIF20да ўзбекистонлик футболчилар борлигига ҳеч қизиқдингизми?

Ўйиндаги футболчилар базасида фақат 3 нафар ўзбекистонлик футбол устаси борлигини аниқладик. Эътиборингизга шу 3 футболчи ва уларнинг кўрсаткичларини тақдим этамиз.


ФОЗИЛ МУСАЕВ

Фаолиятини Япониянинг "Жубило Ивата" клубида давом эттираётган Фозил Мусаев FIFA20 ўйинида мавжуд бўлган уч ўзбекистонликнинг бири ҳисобланади. Жорий мавсум J лиганинг 8та учрашувида майдонга тушган ҳамюртимизнинг ўйиндаги умумий кўрсаткичи - 60.

Кўрсаткичлар (100 баллик тизимда):

Тезлик - 65, зарба - 46, паслар - 57, дриблинг - 63, ҳимоя - 55, жисмоний тайёргарлик - 71.


ИКРОМ АЛИБОЕВ

FIFA20даги навбатдаги футболчимиз Жанубий Кореянинг "Сеул" клуби шарафини ҳимоя қилаётган - Икром Алибоев. Корея чемпионатининг 30та ўйинида 3та гол уришга эришган ярим ҳимоячимизнинг кўрсаткичи 68.

Кўрсаткичлар (100 баллик тизимда):

Тезлик - 67, зарба - 64, паслар - 67, дриблинг - 63, ҳимоя - 55, жисмоний тайёргарлик - 61.


ОДИЛ АҲМЕДОВ

FIFA20 ўйинидаги энг кучли ўзбекистонлик "Шанхай СИПГ" сафида тўп тепаётган Одил Аҳмедов ҳисобланади. Аҳмедовнинг кўрсаткичлари ўйиннинг аввалги қисмидагидек эмас. Ҳамюртимизнинг рақамлари пасайтирилган.

Кўрсаткичлар (100 баллик тизимда):

Тезлик - 70, зарба - 71, паслар - 72, дриблинг - 71, ҳимоя - 71, жисмоний тайёргарлик - 72.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг