UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0

02 мар 10:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Физиев Дос Аньос билан жангни ўтказиб юбориши ҳақида гапирди

Қирғизистонлик аралаш яккакурашлар устаси Рафаэль Физиев бразилиялик Рафаэль дос Аньосга қарши жангни бекор қилганига изоҳ берди.

"Мен тўлиқ вайрон бўлдим, аммо Рафаэль дос Аньос билан жангда қатнаша олмаслигимни эълон қилишга мажбурман. Мен залда ажойиб тайёргарлик олиб бораётгандим, сизлар учун шоу кўрсатишга тайёр эдим. Таиланддан Лас-Вегасга учиб келдим ва коронавирус юқтириб олдим. Учинчи куни ҳароратим юқорилиги, суяклардаги оғриқ ва йўтал туфайли хонамда қолдим.

Соғлиғим яхшиланганидан кейин дос Аньос билан албатта жанг қиламан. Ундан кечирим сўрамоқчиман, лекин буни тилёғламалик дейиш — мутлақо ёлғон. Вақт барчасини ўз ўрнига қўяди", - деди Физиев "Твиттер"даги саҳифасида.

Жанг 5 март санасида, UFC 272 турнири доирасида бўлиб ўтиши керак эди. Шу билан ушбу жанг иккинчи маротаба қолдирилмоқда — илк жанг 19 февраль куни Лас-Вегасда бўлиб ўтиши керак эди, аммо қирғизистонлик жангчида виза муаммолари борлиги сабаб бекор бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Физиев сўнгги жангини UFC Vegas 44 турнири доирасида янги зеландиялик Бред Ридделга қарши ўтказган. Ўшанда Рафаэль рақибини учинчи раундда нокаутга учратиб, ғолиб бўлган эди. Аралаш яккакурашларда Физиев 12 та жанг ўтказиб, 11 та ғалабага эришган ва бир маротаба мағлубиятга учраган.

Дос Аньос эса сўнгги жангини 2020 йил ноябрь ойида америкалик Пол Фелдерга қарши ўтказган ва ҳакамлар қарорига кўра ғолиб деб топилган. Рафаэль аралаш яккакурашларда жами 43 та жанг ўтказган. 30 та жангда ғалаба қозонган бўлса, 13 тасида мағлубиятга учраган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг