UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

22 фев 13:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Флойд Мейвезер профессионал боксга қайтишини маълум қилди

Бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер апрель ойида Майк Тайсон билан бўлиб ўтадиган кўргазмали жангдан сўнг профессионал фаолиятини тиклашини маълум қилди.

24 февраль куни 49 ёшини нишонлайдиган афсона илк расмий жангини 2026 йилнинг ёзида ўтказишни режалаштирмоқда. Рақиб номи кейинроқ эълон қилинади. Мейвезер CSI Sports/Fight Sports промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади.

Бу Мейвезернинг профессионал рингга тўртинчи қайтиши бўлади. У 2007, 2015 ва 2017 йилларда фаолиятини якунлашини эълон қилган эди. Америкалик сўнгги расмий жангини 2017 йилнинг августида Конор Макгрегорга қарши ўтказиб, техник нокаут эвазига ғалаба қозонган ва мағлубиятсиз сериясини 50 та ғалабага етказганди.

"Мен ҳали ҳам боксда янги рекордлар ўрнатишга қодирман. Майк Тайсон билан бўлажак жангдан тортиб менинг навбатдаги профессионал жангимгача - ҳеч ким менинг тадбирларимдан кўпроқ томошабин тўплай олмайди. Катта глобал аудиторияни таъминлай олмайди ва кўпроқ пул ишлай олмайди", - дея Мейвезернинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Фаолияти давомида америкалик боксчи ўз даврининг барча кучли рақибларини мағлуб этган. Унинг ҳисобида бокс тарихидаги энг кўп даромад келтирган учта жанг - Мэнни Пакьяо, Конор Макгрегор ва Сауль Альваресга қарши жанглар бор. Аввалроқ Пакьяо Мейвезер билан 2026 йилда реванш ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг