UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0

24 авг 08:48
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Forbes 2024 йилнинг ортда қолган даврида энг кўп пул ишлаб топган Топ-10 теннисчини аниқлади

Дунёга машҳур Forbes журнали 2024 йилнинг ортда қолган саккиз ойи давомида энг кўп пул ишлаб топган ракетка усталарининг Топ-10`талигини эълон қилди.

Рўйхатнинг 10-поғонасидан Арина Соболенко жой олди. Беларуслик теннис маликаси тўлиқ бўлмаган 8 ойда 13,7 млн доллар ишлаб топган. Ушбу сумманинг 6,7 миллионини мусобақалардаги, қолган 7 миллион долларини кортдан ташқаридаги фаолияти, яъни реклама ва шартномалардан ишлаб топган.

Forbes ҳисоб-китоби бўйича Карлос Алькараз энг кўп пул ишлаб топган теннисчи экан. Испаниялик иқтидор эгаси 42,3 млн ($10,3 млн кортда, $32 млн кортдан ташқарида) долларни банкдаги ҳисоб-рақамига қўшиб қўйган. Иккинчи ўриндан Новак Жокович - $37,2 млн ($12,2 млн ва $25 млн) жой олган бўлса, бойларнинг кучли учлигига америкалик аёл теннисчи Коко Гофф - $27,1 млн (7,1 ва 20) доллар билан якун ясаб берган.

Forbes талқини бўйича Топ-10:

1. Карлос Алькараз - $42,3 млн ($10,3 млн кортда, $32 млн кортдан ташқарида).

2. Новак Жокович - $37,2 млн ($12,2 млн ва $25 млн).

3. Коко Гофф - $27,1 млн (7,1 ва 20).

4. Ига Свёнтек - $26,7 млн (11,7 ва 15).

5. Янник Синнер - $26,6 млн (11,6 ва 15).

6. Рафаэль Надаль - $23,3 млн (0,3 ва 23).

7. Даниил Медведев - $20,3 млн (7,3 ва 13).

8. Наоми Осака - $14,6 млн (0,6 ва 14).

9. Каспер Рууд - $13,9 млн (3,9 ва 10).

10. Арина Соболенко - $13,7 млн (6,7 ва 7).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг