UZ

Сўнгги янгиликлар

22:56ҒАЛАБА! Ўзбекистон U-17 Хорватия ўсмирларини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, ЖЧ нимчорак финалига йўл олди! 0 21:18Таэквондочи Жаҳонгир Худойбердиев Жаҳон чемпионатидан сўнг Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндор бўлди! 0 19:33Қойил, ҳар икки гроссмейстеримиз ҳам Жаҳон кубоги 1/4 финалига чиқди! 0 18:36VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон озарбайжонлик қўл тўпи усталарини икки тўп фарқи билан таслим этди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:15Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққаним учун айтмаяпман" 0 17:54Дана Уайт ярим ўрта вазнда даъвогарлик жангини эълон қилди 0 17:33Қозоғистоннинг биринчи рақамли боксчилари Тошкентга келади 0 17:12Порье Махачевга қарши жанг олдидан Маддаленага маслаҳат берди 0 16:51"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр 0 16:30Қозоғистонлик бокс маликаси WBA Gold камари учун жанг қилди 0 16:09Даниэль Кормье октагонга қайтмоқчи, рақиб ҳам маълум 0 15:48Бахрам Муртазалиев камарини ҳимоя қилади. Рақиб, сана, манзил аниқ + ПОСТЕР 0 15:27Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик ўйини учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шарт қўяди 0 15:06ATP Finals. Зверев сўнгги имкониятдан фойдалана олмади, канадалик 1/2 финалга чиқди 0 14:45Ислам Махачев: "Хабиб Конорни синдирган, у қайтмайди" 0

15 мар 12:38
Янгиликлар

Футбол

ФОТО Мираброр Усмоновнинг ёрқин хотирасига бағишланади

2019 йилнинг 15 март санасида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерациясининг собиқ президенти Мираброр Усмонов вафот этган эди.

Мираброр Зуфарович Усмонов - 1947 йилнинг 4 июль санасида Тошкент шаҳрида туғилган. Самарқанд кооператив институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи. 

Википедиядаги маълумотларга таянадиган бўлсак, 1961-1967 йиллар давомида Тошкентдаги "Баҳор" ресторанида ошпаз, 1970 йилда "Гулистон" ресторанида ишлаб чиқариш бўйича бошлиқ лавозимида фаолият юритган. 

1970-1986 йилларда "Дўстлик" ва "Зарафшон" ресторанлари директори, Тошкент ресторанлари трести директори, 1986-1990 йиллар оралиғида Тошкент шаҳри умумий овқатланиш ижроқўми бошлиғи бўлиб ишлаган. 

1990-1992 йилларда Ўзбекистон Республикаси савдо вазири, 1992-1994 йилларда эса "Ўзбексавдо" компанияси раиси лавозимида фаолият олиб борган. 

Қайд этиш лозимки, Мираброр Усмонов даврида ўзбек спорти инфратузилмаси сезиларли равишда ўсишга эришди. 

Мираброр Зуфарович умри давомида бир нечта спорт иншоотлари қурилиши, жумладан "Ўзбекистон" спорт мажмуаси, Сув спорт саройи, Гимнастика мажмуаси, Миллий олимпия қўмитаси биноси, Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони, Нукусдаги "Турон" стадиони, Бухородаги "Бухоро" стадиони қурилишида жонбозлик кўрсатган. Бугунги кунда оддийгина стадионлар майсасини янгилаш масалалари қай даражада қийин эканлигини кўрар эканмиз, юқоридаги спорт иншоотларининг барпо этилиши у кишининг ўзбек спорти ривожига қай даражада ҳисса қўшганлигини исботлаб турибди. 

Шунингдек, Мираброр Усмонов МОҚ президенти бўлган даврда Ўзбекистон учун Олимпия ўйинлари тарихидаги рекорд натижа қайд этилган. Спортчиларимиз Рио Олимпиадасида 13 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллагани ҳам Усмонов бошлаб берган ислоҳотларнинг мевасидир! 

Бундан ташқари, Мираброр Усмонов даврида ўзбек клублари Осиё чемпионлар лигаси учун 4 та квотага эга бўлишди. Жамоаларимиз ОЧЛнинг ярим финал босқичига қадар етиб борди. 

Усмонов ҳаётда ҳам олийжаноб инсон эди. Инсонларга ҳамиша қўлидан келганича ёрдам берган. Бу ҳақда ортиқ гапирмаса ҳам, кўпчилик билади.  

2010 йил Тошкентда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалидан сўнг


Осиё Олимпия Кенгаши президенти Ал Сабах пойтахтимизда


Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан


"Пахтакор" стадиони реконструкцияси олдидан


Стадионнинг "VIP" ложаси битгандан сўнг


Ўзбекистон ФИФАнинг "Фэйр Плэй" ("Ҳалол ўйин") совринини ҳам айнан Мираброр Усмонов даврида қўлга киритган


"Бунёдкор" (ҳозирда "Миллий") стадиони қурилиши чоғида Зепп Блаттер билан бирга


Спортчиларимиз (Бектемир Мелиқўзиев)ни тақдирлаш жараёнида


Жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду юртимизда


ХОҚ раҳбари Томас Бах билан бирга


Бу суратга ортиқча изоҳ шарт бўлмаса керак


Охиратингиз обод бўлсин!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг