UZ

Сўнгги янгиликлар

18:31UFC Шанхай турнирининг асосий жанги айтилди 0 18:00Жон Жонс Чимаевга фаолиятидаги илк мағлубиятдан кейин маслаҳат берди 0 16:58WBA Мурат Гассиевга тўлақонли жаҳон чемпиони мақомини берди 0 16:23Ўрозовга Италиянинг қайси клублари қизиқиш билдираётгани маълум 0 15:54"У жанг қилиши шарт эмас. Конорда барчаси бор". Жонс Макгрегорнинг қайтиши ҳақида гапирди 0 15:09Улуғбек Рашитов: "Келаси йилги Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилиш учун бор кучимни бераман" 0 14:25Саиджамшид Жафаров Баку мезбонлик қиладиган IBA Чемпионлар оқшомида рингга чиқади 0 13:50"Андижон" футболчиси фаолиятини Португалияда давом эттиради 0 13:06Боксчиларимиз икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионатларида иштирок этади 0 12:39Фазлиддин Ғоибназаров: "Ҳақиқий дада бўляпман" 0 12:00Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевни автомобил билан тақдирлади 0 11:26Майкл Олисе "Реал"га ўтмоқчи, бунинг сабаби маълум — манба 0 10:58Шерзод Абдуллаев – армрестлинг спорти ривожи йўлидаги фидойи мураббий! 0 10:29Ёш "классик" курашчиларимиз Осиё чемпионатини 3 та медаль билан бошлашди 0 09:48SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 старт олди. Абдусатторов илк кунги 3 та партияда қандай натижа қайд этди? 0

16 авг 10:36
Янгиликлар

Теннис, Ўқ отиш, Эшкак эшиш, Осиё ўйинлари

ФОТО. Салом Жакарта, салом Палембанг!

Хабарингиз бор, 18 август куни Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида 18-Осиё ўйинлари расман бошланади.

Айнан шу куни муҳташам “Бунг Карно” стадионида Осиё Олимпиадасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Аслида қитъа ўйинлари бироз аввал, аниқроғи футбол мусобақаси учрашувлари билан старт олган эди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси илк турда бангладешлик футболчилар устидан ишончли (3:0) ғалабага эришишганди. Бугун Равшан Ҳайдаров шогирдлари Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Ушбу баҳс “Пакансари” стадионида Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Кеча эса каттагина Ўзбекистон спорт делегацияси Тошкент - Куала-Лумпур рейси билан Малайзия пойтахтига етиб келди. Делегация 89 кишидан иборат эди. Индонезияга тўғридан-тўғри авиа рейс бўлмагани боис, Жакарта ва Палембангга Куала орқали училди. 

Делегация таркибидан бокс, академик эшкак эшиш ҳамда катта теннис спорт тури вакиллари жой олишганди. Бу ерда делегация иккига бўлинди. Ўн уч соатлик кутишдан сўнг 34 кишидан иборат биринчи гуруҳ Палембангга, қолганлар эса Жакартага йўл олишди. 

Дарвоқе, делегация таркибида жами 20 нафар ОАВ ходимлари ҳам бор эди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси ҳамда кўмагида илк маротаба ана шундай каттагина гуруҳ бевосита мусобақа манзилидан Осиё ўйинларини ёритиб боришади. 

Палембангда камина ҳамда МОҚ фото мухбири Абдулла Файзуллаев спортчиларимизнинг машғулоти, олимпия шаҳарчасидаги яшаш тарзи, мусобақадаги иштироки, сўнгги натижалар, умуман барча-барчаси ҳақида баҳоли қудрат тезкорлик ила маълумотлар етказиб боришга ҳаракат қиламиз. 

Бугун эрталаб 1 соату 25 дақиқалик парвоздан сўнг Куала-Лумпурдан Палембанг шаҳрига етиб келдик. Бизни бу ерда мусобақа ташкилотчилари очиқ чеҳра билан кутиб олишди. Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказиш учун яхшигина тер тўкилгани шаҳар остонасиданоқ кўриниб турибди. Волонтёрлар, яъни кўнгиллиларнинг хушмуомалалигини алоҳида таъкидлаш ўринли. 

Кўчаларга мусобақа руҳиятини бериб турувчи турли ҳажмдаги баннерлар жойлаштирилган. Шаҳарда мотоциклларнинг жуда ҳам кўплиги диққатимизни ўзига тортди. Шарқий Осиё мамлакатларига хос ҳолат. Намгарчилик юқорироқ эканлигини инобатга олмаса, ҳарорат у даражада иссиқ эмас. Айни пайтда ҳарорат 30-32 даража атрофида. 

Палембангда ўзбекистонлик спортчилар академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэ, триатлон, ўқ отиш ва катта теннис мусобақаларида иштирок этишади. 23-24 август кунлари академик эшкак эшиш бўйича барча ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. 

Бугун куннинг иккинчи ярмида теннис бўйича терма жамоамиз машғулотларни бошлайди. Биз теннисчиларимизнинг машғулотидан репортаж тайёрлашни мақсад қилганмиз. Биздаги маълумотларга кўра, академик эшкак эшиш спорт тури вакилларининг қайиқ ва бошқа анжомлари ҳали Палембангга етиб келмаган. Шу боис, ҳозирча илк машғулотнинг қачон ўтказилиши маълум эмас. 


Камолиддин Алимов  Куала-Лумпур (Малайзия) - Палембанг (Индонезия)

Суратлар муаллифи - Абдулло Файзуллаев 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 авг 11:52:24
Dilshot Solihov
Hudo holssa sport tv transtlatsya masalasi ijobi tarafga qarab ketvoti admila muhlislani hotirjam qiladigan habarla bomi sport tv bilan bog'lanila muhlislar hurmati kutvomiz har bir habarilani olamsport admilari nega jimsila live masalasi
   
16 авг 10:40:55
Dilshot Solihov
osiyo bo'yicha bizdan boshqa hamada live bor .
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг