UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

11 июл 07:48
Янгиликлар

Тадбирлар, Олимпия ўйинлари

Франция президенти Томас Бахни қабул қилди

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах Франция президенти Эммануэль Макрон томонидан Париждаги Елисей саройида қабул қилинди.

Самарали ўтган учрашув пайтида коронавирус пандемиясидан кейинги даврда ХОҚ олдида Олимпия ўйинларини ташкил этиш бўйича турган янги вазифалар тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

“Президент Эммануэль Макрон ва мен дунё тўқнаш келишда давом этаётган, саломатликнинг мисли кўрилмаган инқирози давридан кейин спорт ва унинг фаолияти муҳимлиги тўғрисида гаплашдик”, – деб баёнот берди Бах учрашувдан кейин.

Томас Бах Франция президентига Халқаро Олимпия қўмитасининг БМТ Барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадларига нисбатан ниятларини ёдга солди.

“Барқарорлик ҳам бетараф бўлган ташкилот – ХОҚни ислоҳ қилиш дастури асосларидан биридир. Президент Макрон ва Париж-2024 Олимпия ўйинлари Ташкилий қўмитаси билан ўтган учрашув 2024 йилда иқлимга ижобий таъсир кўрсатадиган Олимпиадани ўтказиш борасида фикр алмашиш имкониятини берди. Франция президенти ҳам бу масалани ўзи қўллаб-қувватлашини билдирди”, – деди Томас Бах.

Улар, шунингдек, Олимпия ўйинларини коронавирус пандемиясидан кейинги дунё учун соддалаштирилган ёндашув асосида, режалаштирилган бюджетга ҳамда Олимпия ўйинларининг даъватлари ва қадриятлари узатилишига амал қилган ҳолда мослаштириш лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Президент Макрон ҳам Олимпия ўйинларининг сиёсий бетарафликка риоя этиб, бутун жаҳонни бирлаштириш салоҳиятини юқори баҳолади.

Елисей саройида ХОҚ президентига Парижда 2024 йилда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари Ташкилий қўмитасининг президенти Тони Эстанге ва ХОҚ Бош директори Кристоф де Кеппер ҳамроҳлик қилдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг