01 июл 11:53
Янгиликлар
Футбол
Франция терма жамоаси ЖЧ тарихида рекорд ўрнатди
Франция терма жамоаси жаҳон чемпионатларида кетма-кет бешта ўйинда учта ва ундан кўп гол урган тарихдаги биринчи жамоага айланди.
Бу ҳақда "Squawka" ўзининг "Х" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
1 июль куни Франция терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/16 финал ўйинида Швеция терма жамоасини 3:0 ҳисобида тор-мор этди. Бундан аввал французлар ушбу турнирда Норвегия (4:1), Ироқ (3:0) ва Сенегал (3:1) жамоаларини мағлуб этган эди. 2022 йилги жаҳон чемпионати финалида эса Франция терма жамоаси Аргентина миллий терма жамоасига имкониятни бой берганди (3:3, пенальтилар бўйича 2:4).
2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида французлар якшанба, 5 июль куни Парагвай терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Учрашув Тошкент вақти билан соат 02:00 да бошланади.

Ҳавола :
Фикрлар