UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:13Ҳусниддин Алиқулов узоқ танаффусдан кейин “Ризеспор” қайдномасига қайтди 0 12:56Жаҳон кубоги: Ҳуморабону Мамажонова ярим финалга йўл олди 0 12:39Жаҳон кубоги: Феруза Казакова япониялик рақибасидан устун келди 0 12:11Субханқуловни мағлуб этган Энди Крус IBF чемпионига айланди 0 11:40Жавоҳир Синдаров: "Нима дейишни ҳам билмайман" 0 11:37Жаҳон кубогини ғалаба билан бошладик: Шодиёржон Мелиқўзиев қозоғистонлик рақибини мағлуб этди 0 11:09"Челси" кетма-кет учинчи, сўнгги 6 ўйиндаги бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди + ВИДЕО 0 10:38"Бу жиддий нарсадек эшитилади". Гукеш – учта дурангдан кейинги босим ҳақида 0 10:07Жаҳон кубогининг илк куни беш нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0

30 авг 14:18
Янгиликлар

Футбол

Футбол. Олимпиадага лицензия берувчи Осиё чемпионатига сентябрь ойида қуръа ташланади

Теглар :  Футбол
Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳар кунлик машғулотлар ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтяпти. Маълумки, келаси йилнинг 8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. 26 сентябрь куни Бангкокдаги "Rama Gardens" меҳмонхонасида мазкур мусобақа учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 

Қуръа механизмига кўра, 16та жамоа тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. Мусобақа якунида кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма олади. 

Биласиз, Олимпиада ўйинлари Япония пойтахти Токиода ташкил этилади. Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаси учун Осиёга мезбон Япониядан ташқари яна учта ўрин ажратилган. Агар Япония олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб борадиган бўлса, унда тўртинчи ўринни қўлга киритадиган жамоа қўшимча имтиёзга эга бўлади. 

Ҳозирги пайтда 2020 йилги U-23 Осиё чемпионатида ўйнайдиган барча 16та жамоа маълум бўлиб улгурган. Булар - Таиланд, Қатар, Баҳрайн, Ироқ, БАА, Иордания, Ўзбекистон, КХДР, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Вьетнам, Австралия, Эрон, Сурия ва Саудия Арабистони. 

Шунингдек, саватчалар ҳам маълум. Биз қуръа пайтида 1-саватчада бўламиз. 

1-саватча: Таиланд (мезбон), Ўзбекистон, Вьетнам, Қатар

2-саватча: Жанубий Корея, Ироқ, Япония, КХДР

3-саватча: Хитой, Австралия, Иордания, Саудия Арабистони

4-саватча: Сурия, Эрон, БАА, Баҳрайн. 

Шундай қилиб 26 сентябрь кунги қуръада рақибларимиз ким бўлишини билиб оламиз. Дарвоқе Тошкентда йиғин ўтказаётган олимпиячиларимиз тез орада эронлик тенгқурларига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Эрон олимпиячилари билан дастлабки баҳс 6 сентябрь куни Олмалиқда, иккинчиси 9 сентябрда Тошкентда, "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ҳар икки беллашув 19:00да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг