UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43"Реал" ярим ҳимоячиси фаолиятини "Аякс"да давом эттириши мумкин 0 07:22"Ўртамизда муаммо бор деб ўйлашади". Чимаев — Хабиб билан муносабатлари ҳақида 0 07:01Бугун Алишер Юсупов, Музаффарбек Тўрабоев ва яна 5 дзюдочимиздан медаллар кутамиз 0 19:11Моҳидил Ўктамжонова ва Асадбек Самандаров Жаҳон чемпиони! 0 17:48Нью‑Жерси губернатори ФИФАдан ЖЧ-2026 мухлисларининг саёҳат харажатларини кўтаришни талаб қилди 0 17:10"У — монстр". Мераб Двалишвили Чимаев ҳақида фикр билдирди 0 16:49Алекс Перейра UFC оғир вазнида дебютга тайёргарлик кўрмоқда (ВИДЕО) 0 16:28"Очкўз бақалоқ, менга 1 миллиард бер". Усик — Фьюри билан трилогия ҳақида гапирди 0 16:07"Интер Майами" янги бош мураббий тайинлашга шошилмайди 0 15:46Райан Гарсиянинг навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 15:25Осиё чемпионатининг иккинчи куни иккита медаль қўлга киритилди 0 15:04UFC чемпиони Карлос Ульберг муваффақиятли операция қилинди + ФОТО 0 14:43Эквадорда ҳакам отиб ўлдирилди 0 14:22Шу ёзда ММАнинг иккита қоидаси ўзгариши мумкин 0 14:01Иржи Прохазка биринчи марта ота бўлди + ФОТО 0

04 окт 12:51
Янгиликлар

Футбол

Футбол. Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди, энг арзон чипта 25 000 сўмдан

Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Яман билан баҳс олиб боради.

Чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйди, деб хабар беради ЎФА расмий сайти. Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди. Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга бўлишади.

Айни пайтда мухлислар Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталарини iticket.uz сайтида, шунингдек, “Ҳумо Арена”, “Самарқанд Дарвоза” ҳамда “Compass” савдо мажмуаларида ҳам ҳарид қилишлари мумкин.

Чипталар 3 та тоифада чиқарилган: 

1-тоифа – 35 000 сўм;

2-тоифа – 25 000 сўм;

CIP – 75 000 сўм. 

Бир киши энг кўпи билан 5 тагача чипта ҳарид қилиши мумкин.

Таъкидлаб ўтамиз,  ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқич 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Яман учрашуви 10 октябрь куни пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
04 окт 13:02:18
Rare boy
Bunyodkor stadioniga nima boldi yo chimini a*i chiqtimi yana eh uzbekla!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг