UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0

03 мар 13:42
Янгиликлар

Футбол

Футре: "1987 йили "Олтин тўп"ни Гуллитга эмас, менга беришлари керак эди"

Португалиялик "Атлетико" афсонаси Паулу Футре 1987 йилда "Порту"да ўйнаган пайти ажойиб мавсум ўтказади ва Чемпионлар Кубогини ютади.

Футре ўша мавсум "Олтин тўп" учун даъвогарлик қилади, аммо овоз беришда Гуллит ўтиб кетади, 106 баллга қарши 91.

"Ҳали ҳам 1987 йилда нима бўлганини тушунмайман. Мен Чемпионлар Кубогини ютдим ва "Атлетико"га ўтдим. Испан клубида ҳам бирдан "Реал"ни 4:0 ҳисобида тор-мор этдик. Мен гол урдим ва иккита ассист қайд этдим.

Шундан сўнг "Олтин тўп"ни менга беришларига амин бўлгандим, аммо уни Гуллитга бериб юборишди. Гуллит фаолияти давомида ушбу мукофотга лойиқ бўлганига шубҳам йўқ. Аммо, у 1987 йилда фақатгина Нидерландия чемпионатини ютганди, бошқа ҳеч нарсани.

Менимча, бу Гуллитни сотиб олган ва қандай харид қилганини ҳаммага кўрсатмоқчи бўлган Берлусконининг иши. У овоз беришга таъсир кўрсатган, ғалати овозлар бўлганди, португал журналисти негадир мени заиф деб баҳолаганди, кейинчалик эса нега бундай деганини менга айтмаганди", - дейди Футре.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг