UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Осиё ўйинларининг учинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0

08 мар 18:30
Янгиликлар

Бошқалар, Футбол

Футзал. Олий лига. Ярим финал жуфтликлари

Кеча футзал бўйича XXI миллий чемпионат чорак финал беллашувларига якун ясалди.

Унга кўра, амалдаги чемпион "Олмалиқ" (Олмалиқ), "Дўстлик-AIN" (Қарши), "Ардус" (Тошкент) ва "Бунёдкор" (Тошкент) жамоалари  1/4 финалдаги рақибларини дастлабки икки ўйиндаёқ мағлуб этган ҳолда ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Регламентга кўра, 1/2 финалда гуруҳ босқичини биринчи ўринда тугатган жамоа жуфтлиги ғолиби ("Олмалиқ") тўртинчи ўрин жуфтлиги ғолиби ("Бунёдкор")га қарши, гуруҳни иккинчи ўринда якунлаган жамоа жуфтлигида устун келган клуб ("Дўстлик-AIN") эса учинчи поғонани банд этган жамоа жуфтлиги ғолиби ("Ардус")га қарши тўп тепади.



Олий лига. Ярим финал


"Олмалиқ" - "Бунёдкор"
"Дўстлик-AIN" - "Ардус"

Ярим финал учрашувлари ҳам томонлардан бирининг иккита ғалабасига қадар давом этади. Ўйинларнинг ўтказилиш санаси кейинроқ эълон қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг