UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0 09:43UFC Noche турнирининг асосий жангида ўзгариш бўлди 0 09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0 08:13Тошкент cузиш бўйича Жаҳон кубогини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда 0

27 апр 13:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фёдор Чудинов: "Акам учун қасос оламан"

Хабар берганимиздек, 29 апрель куни Россиянинг Красногорск шаҳридаги Vegas City Hall аренада навбатдаги профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Оқшомнинг марказий жангида иккинчи ўрта вазн тоифасида собиқ WBC Silver камари соҳиби Азизбек Абдуғофуров (13-1,5 КО) россиялик тажрибали боксчи, собиқ жаҳон чемпиони, ҳозирда иккинчи ўрта вазнда WBA Gold камари соҳиби бўлиб турган Фёдор Чудиновга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг 10 раунд этиб белгиланган.  

Кеча боксчилар матбуот анжуманида иштирок этишди ва журналистларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришди. 34 ёшли Чудинов (25-2-1,17 КО) Абдуғофуровдан акасининг мағлубияти учун реванш олиш истагида эканини маълум қилди.

"Вазият тақозоси билан жангим уч марта қолдирилди. Шунча марта вазн ҳайдашга тўғри келди.  Ҳа, бу асаб бузарликдан ҳеч ким кафолатланмаган. Ҳозир ўзимни жуда яхши хис қиляпман. Мураббийим билан бирга рақибим иштирокидаги жанглар, хусусан Павел Силягинга қарши ўтказган сўнгги баҳсини кўриб, таҳлил қилиб чиқдик. Жангга зарур тактика ва стратегияни ишлаб чиқдик. 

Азизбек — тезкор ва шу билан бирга ностандарт боксчи. Унинг асосий қуроли — бу тезлик! Аввалги жангларимдаги тактикани бу сафар ўзгартираман. Илк раунддан биринчи рақам остида ҳаракат қиламан. Одатда тўртинчи ёки бешинчи раунддан бошлар эдим. Унгача кузатув бўларди. Акам 2018 йил Абдуғофуровга ютқазиб қўйганди. Мени ҳамон ўша мағлубият қийнайди. Қасос олиш учун боримни бераман. Бунинг учун совуққон бўлишим керак", — деди 34 ёшли Чудинов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг