UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0 17:26Расман. Илк бор ўзбекистонлик ММА жангчиси UFC видеоўйинига киритилди 0 16:48Жалгасбай Бердимуратов PWL Лигаси чемпионига айланди 0 16:01Илҳом Назимов Москвада операцияни бошдан кечирди (ФОТО) 0 15:26Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси АҚШда машғулотларга киришди 0 14:58Ўзбекистонлик бокс мутахассиси World Boxing супервайзерига айланди 0 14:02"Чунки у мунтазам шуғулланди". Царукян Макгрегор - Холлоуэй жангига тахмин билдирди 0 13:26"UFC доғистонликлар билан бошқа шартнома имзоламаяпти деб эшитдим" - собиқ чемпион 0 12:41Here WE Go. "Реал" навбатдаги трансферни ҳал қилди 0 12:16WBC Усикнинг навбатдаги рақиби ким бўлиши кераклигини маълум қилди 0 10:59Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси жиддий автофалокатга учради 0 10:07Отабек Холматовнинг WBC рейтингидаги ўрни янгиланди 0

06 окт 18:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фьюри Александр Усик билан жангда Энтони Жошуанинг хатосини такрорламаслигини айтди

Машҳур боксчи Тайсон Фьюри Энтони Жошуанинг хатоси ҳақида гапирди.

«Жошуанинг мағлубиятидан ҳафсалам пир бўлди, лекин мен унинг рақибига ҳурмат кўрсатишим керак. Усикнинг ажойиб жанг режаси бор эди ва уни мукаммал бажарди. Йигит енгил вазн тоифасидан кўтарилиб, чемпионни мағлуб этди. Бу камдан-кам учрайди. Бу тарихда фақат учинчи марта содир бўлди.

Бу жуда узоққа қараганингизда содир бўлади. Эҳтимол, Жошуа Усикка қараган бўлиши мумкин, лекин у олдида Тайсон Фьюрини кўрди. Мен бу хатога йўл қўймайман. Мен Энтони Жошуа ҳақида ўйлаётган Деонтей Уайлдерга қарамайман. У ғалаба қозонган тақдирда ҳам мен буни қилмаган бўлардим. Мен шуни биламанки, ҳар бир рақиб хавфли, айниқса, бу даражада», - дея Фьюридан иқтибос келтиради Metro.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг