UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33XXI асрнинг оғир вазнли боксчилари Топ-10`талиги эълон қилинди 0 11:12Жон Жонс UFC`да яна нечта жанги қолганини айтди 0 10:51Тайсон Фьюри келгуси фаолияти бўйича қарор қабул қилди 0 10:30Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз? 0 10:09Абу-Дабида зафар қучган спортчилар тантанали кутиб олинди 0 09:48Ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида яна 5 та медалга сазовор бўлишди 0 09:27Курашнинг ЮНЕСКО томонидан эътироф этилиши йўлида муҳим қадам ташланди 0 09:06Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов "Рома"ни тарк этишга яқин 0 08:45Ислам Махачев учта вазнда илк UFC чемпиони бўлмоқчи 0 08:24Ўзбекистон сузиш федерациясига янги раис сайланди 0 08:03“Uzbekistan Global Tour” турнирида мавсум якунланди 0 19:15Индонезия клуби охирги дақиқаларда 12-футболчини майдонга туширди 0 18:52Ўзбекистон гандбол федерацияси раҳбариятида ўзгариш бўлди 0 18:25Двалишвили Умар сабаб UFC базасига кира олмаганидан шикоят қилди 0 18:01Дюбуа Тайсон Фьюрига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0

07 авг 19:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фьюри, Кормье ёки Зулузиньо? Жанг санъатларининг энг семиз эркаклари ТОП-8

Теглар :  Тайсон Фьюри
Рейтинг: жанг санъатларнинг энг семиз эркаклари.

1-ўрин

Даниэль Кормье

Барча даврларнинг энг яхши UFC жангчиларидан бири, ярим оғир ва оғир вазн тоифасидаги икки карра чемпион ҳеч қачон келишган қоматга ва спорт формасига эга бўлмаган. Аксинча, кичик бўйи ва ортиқча вазни туфайли Корме анчайин семиз кўринарди. Айниқса, Даниэльнинг оғир вазндаги чиқиши пайтида: у диета тутмайдии ва бел ва қорин қисмларида тўпланган қўшимча килограмлар билан жангга боради. Аммо шу билан бирга, бу меҳрибон семиз одам фаолияти давомида жанг санъатининг монстрлари устидан ғалаба қозонган, у билан жуда кам одам мақтана олади.

2-ўрин

Тайсон Фьюри

WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ҳеч қачон мукаммал кўринишга эга бўлмаган. Аксинча, унинг қорни ва ноқулай танаси ҳам ҳайратда: у қандай қилиб бундай вазн ва гавда билан энг юқори даражада рингга чиқишга муваффақ бўлди? Британияликнинг ўзи унинг максимал вазни 180 килограммни ташкил этганини айтди. Албатта, бундай вазн билан у ҳозиргидек муваффақиятга эришмаган бўларди, лекин айни пайтда уни профессионал спортчига ўхшайди, деб айтиб бўлмайди. У Жошуа ёки Уайлдернинг қоматидан йироқ, аммо бу унинг ажойиб тезлиги ва оёқ ҳаракатларини намойиш этишига мутлақо тўсқинлик қилмайди. Ва шунинг учун Фюри замонамизнинг энг яхши боксчиларидан бири ҳисобланади.

3-ўрин

Марк Хант

UFC'нинг яна бир жангчиси, ортиқча вазн ҳақида умуман ташвишланмади - бу Марк Хант. Бу йигит спортчиникига умуман ўхшамайдиган қоматга эга эди, лекин шу билан бирга у жуда юқори савияда жанг қилди ва такрорланмас харизмаси билан мақтана оларди. Ҳозирда Марк Дана Уайт билан ҳуқуқий уруш бошлаган.

4-ўрин

Энди Руис

Мексикалик боксчи 2019 йилнинг ёзида, кўпчилик учун кутилмаганда оғир вазн тоифасида учта камар соҳиби Энтони Жошуани нокаутга учратганидан сўнг машхурлик чўққисига чиқди. Жошуа ва Руис тарозида учрашганида уларнинг ташқи кўринишидаги фарқ шунчаки ҳайратланарли эди:  Энтони Жошуа ҳеч қандай парҳез билан ўзини қийнамайдиган ва суратга тушаётганда қорнини тортишга ҳаракат қилган йигит билан жанг қилди. Аммо, ҳамма ишонганидек, ортиқча вазн мексикалик учун тўсқинлик қилмади. У яхши ҳаракат қилди, қаттиқ зарба берди ва натижада уч йўналишда жаҳон чемпионлик камарларини қўлга киритди.

5-ўрин

Деррик Льюис

UFC жангчиси Деррик Льюис ҳам мазали овқатланишни танлаганлардан биридир. UFC оғир вазн чегараси 120 кггача бўлса-да, қора йиртқич ҳайвон бир неча бор вазн ташлашдан безовта эканлигини таъкидлаган. Ҳа, тарози бу рақамларни кўрсатиши учун Деррик ўзини чеклаши керак ва бу унга ёқмайди. Льюис октагонда ортиқча вазн туфайли қийналяпти, бироқ бу вазнлар Деррикни  машҳур қилган кучни ҳам беради: Льюис UFC муддатидан олдин эришилган ғалабалар сони бўйича рекордчи – 14 та.

6-ўрин

Рой Нельсон

Нельсон UFC'даги энг семиз жангчилардан бири эди. Аммо Рой ўзининг катта қорнидан ҳеч қачон уялмасди ва безовта бўлмасди. Нельсон 2009 йилда UFC'га кирди ва гарчи у барни эндигина тарк этган одамга ўхшасада саккиз йил давомида дунёдаги энг яхши ташкилотда жанг қилди. Рой бу қадар ортиқча вазнига қарамай, оғир вазн тоифасидаги барча кучли номлар, жумладан, турли вақтлардаги собиқ чемпионлар билан жанг қилган: Франк Мир, Даниель Кормье, Стипе Миочич, Фабрисио Вердум, Жуниор дос Сантос.

7-ўрин

Зулузиньо

Бразилиялик гигант Зулузиньо 2000 йилларнинг ўрталаридан бери Придедаги чиқишлари билан жанг санъати мухлисларига танилган. 2005 йил 31 декабрда 176 килограмм вазнли Зулузино Федор Емельяненко билан рингда учрашди. Сўнгги император бразилияликни илк мағлубияти билан сийлади, аммо Зулузиньонинг фаолияти бугунги кунгача давом этмоқда, гарчи у бир муддат спортни тарк этган бўлса ҳам. Ўтган йили у Минскда кикбоксчи Петр Романкевич билан жанг ўтказиб, тарозида 200 килограммгача бўлган рақамларни кўрсатди.

8-ўрин

Чжан Чжилэй

Бокс бўйича оғир вазн тоифасида вақтинчалик WBО чемпиони Чжилей ажойиб тана тузилишига эга: хитойлик боксчининг бўйи 198 см ва оғирлиги деярли 130 кг. Бундай кўрсаткичлар билан, албатта, супер-атлет бўлиш қийин, Чжаннинг ён томонларида ортиқча вазн  осилиб туради ва пресс ўрнига унинг қорни кўринади. Аммо бу унинг ажойиб натижалар кўрсатишига тўсқинлик қилмайди: сўнгги жангда у Жо Жойсни мағлуб этди ва вақтинчалик жаҳон чемпионига айланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг