UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0

30 янв 08:23
Янгиликлар

Гандбол

Гандбол: 2025 йилги режалар кўриб чиқилди

Ўзбекистон гандбол федерацияси ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида 2025 йилги режалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳудудий федерациялари раҳбарлари, Ўзбекистон терма жамоалари тренерлари ва мутахассислар иштирок этган йиғилишда мамлакатимизда гандболни оммалаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.

Хусусан, Халқаро гандбол федерацияси лойиҳаси асосида “Саёҳатчи мураббий” дастури бўйича чет элик етук мутахассисни ишга таклиф қилиш, халқаро мусобақаларда қатнашадиган турли ёш тоифалари бўйича терма жамоалар таркибини шакллантириш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “Универсиада”, “Баркамол авлод”, “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Талабалар лигаси”, “Мактаб лигаси” сингари спорт ўйинларини юқори савияда ўтказиш масалалари юзасидан сўз юритилди. 

Ўзбекистон гандбол федерацияси раиси Қувондиқ Санақулов мураббий-мутахассисларга жорий йил Халқаро ва Осиё гандбол федерациялари тизимидаги мусобақаларда қатнашиш, шунингдек, гандбол ривожланган мамлакатлар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан вазифаларни берди.

Тадбир давомида Ўзбекистон гандбол федерацияси бош котиби Исмоилжон Матхаликов, эркаклар миллий терма жамоаси катта тренери Улуғбек Икромов ва Ўзбекистон қизлар терма жамоаси тренери Лариса Поповаларнинг ҳисоботлари, жорий йилги режалари тингланди.

Юртимиз гандболчиларининг ютуқ ва муаммолари, тренерлар ва ҳакамлар малакасини ошириш борасида ечимини кутаётган масалалар муҳокамалар марказида бўлди.

Таққослаш учун айтиш лозимки, 2021 йили турли ёш тоифасида 26 та Ўзбекистон чемпионати, биринчиликлари ва кубоги ўтказилган бўлса, 2024 йилда ушбу рақам 30 тани ташкил қилди. Мамлакатимиз жамоалари 2021 йилда жами 7 та жаҳон, Осиё чемпионатлари ва нуфузли халқаро турнирларда қатнашган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 12 тага етди. Бу, юртимизда гандболни ривожлантириш ишлари тизимли олиб борилаётганидан далолат.

Йиғилиш якунида кўрилган масалалар юзасидан чора ва тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши белгиланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг