28 июл 19:20
Янгиликлар
Гандбол

Гандбол: Сурдлимпиячи қизларимиз кумуш медаль соҳиби
Россиянинг Уфа шаҳрида илк бор эшитиш қобилияти заиф спортчилар ўртасида “Биз биргамиз. Спорт” шиори остида Ёзги Сурдлимпиада ўйинлари ўтказилмоқда.
Мусобақада дунёнинг 30 та мамлакати спортчилари 21 та спорт тури бўйича ўзаро баҳс юритишмоқда. Бугун гандбол бўйича аёллар биринчилигининг ғолиб ва совриндор жамоаларини тақдирлаш маросими уюштирилди.
Қувонарлиси, Сурдлимпия ўйинларининг кумуш медали Ўзбекистон аёллар терма жамоасига насиб қилди.
Гандбол. Аёллар биринчилигининг якуний жадвали:
1. Россия-1.
2. Ўзбекистон.
3. Россия-2.
Сурдлимпиада ўйинларида Ўзбекистон спорт делегасияси бир нечта спорт туридан қатнашмоқда.
Ҳавола :
Манба : minsport.uz
Фикрлар