UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0 16:17Рустам Ассакалов Осиёда 2025 йилнинг энг яхши юнон-рум кураши мураббийи деб топилди 0 15:56ПСЖ Мартинелли учун курашга қўшилди 0 15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:14Шаҳрам Ғиёсов - Жек Кеттерол чемпионлик жанги учун расмий постер тақдим этилди + ФОТО 0 14:53Хабиб "Атлетико" - "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди + ФОТО 0 14:32Суперлига 6-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинини ким бошқаради? 0 14:11Қизиқ! Дерек Чисора аниқ зарбалар сони бўйича Деонтей Уайлдерни ортда қолдирди 0

26 сен 12:05
Янгиликлар

Гандбол

Гандболчи қизларимиз Осиё чемпионатининг 1/2 финалида!

Бугун Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида аёллар клублари ўртасидаги VII Осиё чемпионати дастлабки босқичининг охирги икки беллашуви бўлиб ўтади.

Унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Ўзбечка” жамоаси “Қозоғистоннинг “Дўстлик” жамоаси билан, Қувайтнинг “Ал-Қурайн” жамоаси мезбонлар вакили “Қайсар” билан куч синашади.

Ортда қолган мусобақалар сарҳисобига кўра, 1-ўринда 6 очко жамғарган “Қайсар” – (3 ўйиндан кейин), 2-ўринда 4 очкога эга “Дўстлик”, 3-ўринда 3 очко жамғаришга муваффақ бўлган “Ўзбечка”, 4-ўринда 3 очколи ҳиндларнинг “Голден Иглз Бхарат” ва 5-ўринда ҳали бирон бир очкога эга бўла олмаган Қувайтнинг “Ал-Қурайн” жамоаси бормоқда.

Жамоаларнинг жойлашувидан кўриниб турибдики, бугун ўтадиган учрашувлардан қатъий назар дастлабки тўрт ўринни эгаллаб турган жамоалар ярим финал масаласини ҳал қилиб улгурган. Бироқ ярим финалда қайси жамоалар рўбарў келиши ҳозирча номаълум. Кўриниб турибдики, 3-ўриндан жой эгаллаган гандболчи қизларимиз ярим финал остонасига яқинлашмоқда. Уларнинг рақиби қайси жамоа бўлиши бугун ўтадиган учрашувлар сўнггида маълум бўлади.

Чемпионатнинг ғолиб ва совриндорлари 29 сентябрда аниқланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг