10 апр 18:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Геннадий Головкин тарихда бу натижага эришган иккинчи боксчи бўлди
Кеча қозоғистонлик бокс афсонаси Геннадий Головкин Риота Муратани мағлуб этди ва ўрта вазн тоифасидаги камарларни бирлаштиришга эришди.
Шу тариқа, қозоғистонлик боксчи 40 ёшдан сўнг чемпионлик камарларни бирлаштирган тарихдаги иккинчи боксчига айланди. Бундай натижани биринчи бўлиб АҚШ вакили Бернард Хопкинс уддалаган. У 49 ёшида чемпионлик камарларни бирлаштиришга эришган.
Маълумот учун, Геннадий Головкин 8 апрель куни 40 ёшга тўлди.
Ҳавола :
Манба : sports.ru
Фикрлар